Октябрь ойида минглаб исроилликлар яҳудий давлати ҳукуматини зудлик билан оташкесимга мажбурлаш учун Исроилга глобал босим ўтказишга чақирган очиқ хатни имзоладилар. Мурожаатни исроиллик рассомлар, ёзувчилар, математиклар ва собиқ дипломатлар имзолаган. Мактубни имзолаганлар орасида Исроилнинг Россиядаги собиқ элчиси Ализа Шенҳар ҳам бор.
ЖССИ ҳисоботига кўра, иқлим ўзгаришининг соғлиқ учун таҳдидларини кўрсатиб борувчи 15 кўрсаткичдан 10 таси янги рекордларни қайд этди. Ўтган йили одамлар соғлиғи учун хавфли экстремал ҳарорат одатдагидан 50 кун кўпроқ вақт давомида кузатилди, кучли қурғоқчилик эса глобал қуруқликларнинг 48 фоизига таъсир кўрсатди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 390 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Дунёнинг 1000 дан ортиқ машҳур ёзувчи ва журналистлари“фаластинликларга қарши зулмга шерик бўлаётган ёки жим қараб турган” Исроил нашр ва ноширлари, адабий агентликлари ҳамда маданият марказлари билан ҳамкорлик қилмасликка ваъда берилган мактубни имзолашди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашиши ортидан Теҳрон ҳарбий бюджетини 200 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, 2024 йилда Эрон Қуролли Кучлари харажатлари 13,879 млрд долларни ёки ЯИМнинг 2,5 фоизини (2022 йил) ташкил этган.
Россия парламенти ноқонуний миграция ташкил этиш фаолиятини ўта оғир жиноятлар даражасига кўтариш ҳамда ушбу қилмишлар учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, россиялик билан турмуш қурган чет элликлар учун яшаш гувоҳномасини олиш муддати 3 йилга узайтирилди.
Саудия Арабистони пойтахт Ар-Риёд шаҳрида дунёда энг катта куб шаклидаги бинони барпо этишни бошлади. Лойиҳага кўра, осмонўпар бинонинг ҳар бир деворининг узунлиги ва баландлиги рекорд даражадаги 400 метрни, бутун объектнинг майдони эса 19 квадрат километрни ташкил қилади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 389 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Спецназ” университети ҳудудига уюштирилган учувчисиз учоқ ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берди. Унинг маълум қилишича, ҳужум бўш бинога қаратилган ва ҳеч ким жабрланмаган. Бу – Чеченистонга Украина томонидан уюштирилган биринчи дрон ҳужуми.
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил томонидан ўлдирилган собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўрнига Наим Қосим бош котиб этиб сайланганини маълум қилди. У ҳаракатни Эрон пойтахти Теҳрондан туриб бошқаради.