Исроилнинг ҳарбий харажатлари 2023 йил 7 октябргача ойига 1,8 млрд долларни ташкил этган бўлса, ўтган йил охирида бу кўрсаткич 4,7 млрд долларга етган. Айни пайтда эса кунига 131 млн доллардан зиёд маблағ сарфланмоқда. Шунингдек, Исроилнинг “Хизбуллоҳ” етакчиси ва унинг амакиваччасини ўлдиришга қанча сарфлангани маълум бўлди.
Американинг Starbucks қаҳвахоналар тармоғининг глобал савдоси жорий йил июль-сентябрь ойларида 7 фоизга камайди, сотувлар кетма-кет учинчи чоракдан буён пасаймоқда. Шу билан бирга, ҳар бир акциядан тушган даромади ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 383 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Еврокомиссия томонидан Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 26 мингга яқин киши ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, қатнашувчиларнинг 21 фоизи ўтган йил давомида камситилгани ёки ҳақоратланганини маълум қилган. Тери ранги, этник келиб чиқиши, ёши ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатига кўра камситиш ҳолатлари энг кўп Нидерландияда, эътиқодига кўра камситишлар эса Францияда қайд этилган. Бу борада Швеция, Бельгия ва Кипр ҳам юқори ўринларда.
Ливан жанубида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган тўқнашувларда камида 25 та исроиллик аскар яраланди. Шунингдек, бир қанча қурбонлар бор, жумладан, “Ҳизбуллоҳ” билан тўқнашув натижасида Исроил армиясининг захирадаги майори, 228-“Алон” бригадасининг 9308-батальони қўмондони ўринбосари Авирам Хариб ҳамда 7338-“Адирим” артиллерия полкидан 27 ёшли Саъар Элиад Наварски ўлган.
БМТ Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2014 йилдан бери Украина аҳолиси тахминан 10 миллион кишига камайди (фақат 2022 йилдан сўнг – 8 миллионга). Жумладан, 6,7 миллион киши қочқин сифатида хориж мамлакатларига чиқиб кетди. Шунингдек, уруш пайтида камида 11973 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Нигерия шимолида ёқилғи ташувчи юк машинасининг портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 181 нафарга етди, яна 80 киши касалхоналарда қолмоқда. Ҳодисага ҳайдовчининг тезликни ошириши сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар эса танкердан тўкилган ёқилғини йиғиб олмоқчи бўлганлардир.
Эрон Покистон ва Афғонистон билан шарқий чегараларида девор қуришни бошлади. Лойиҳадан мақсад ёқилғи, озиқ-овқат ва дори воситалари контрабандаси ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашишдан иборат. Девор баландлиги 4 метр, узунлиги қарийб 300 километрни ташкил қилади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 382 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
2024 йилнинг биринчи олти ойида Россия судлари 85,8 минг муҳожирни чиқариб юборишга қарор қилди, бу 2022 йилдаги барча кўрсаткичлардан ошиб кетди. Судлар томонидан муҳожирларга солинадиган жарималар миқдори ҳам ортиб бормоқда. 2024 йилнинг биринчи олти ойида хорижликлар 590 миллион рубль (6,1 млн доллардан зиёдроқ) миқдорида жаримага тортилган. Бу бутун 2023 йил билан деярли тенг.