хитой
-
АҚШ ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб Хитойдан олиб кириладиган барча маҳсулотларга амалдаги божлар устига қўшимча равишда 100 фоизлик бож жорий этади.
-
Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлишига бағишланган Хитой армияси парадидан сўнг, араб дунёсида яна бир бор умид уйғонди: гўёки энди Америкага қарши турадиган янги қудрат майдонга чиқмоқда. Статистик рақамлар ҳам буни тасдиқлаётгандек: араб дунёси бугун “аждарҳога” тобора кўпроқ мойиллик кўрсатмоқда.
-
Доналд Трамп Пентагонга АҚШ қуролли кучларини қайта қуриш ва зарурат туғилганда Россия ва Хитойни тийиб туриш учун тайёрлашни топширди. АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг айтишича, Оқ уйнинг аввалги маъмурияти лаёқатсизлиги сабаб Россия ва Хитой ўзаро яқинлашган. Вазир шу боис ҳам Трамп мудофаа вазирлигига ҳарбий руҳни тиклаш ва рақиб давлатларни тийиб туриш учун АҚШ қуролли кучларини қайта қуришни буюрган.
-
Ўзбекистон томони 2030-йилга келиб Хитойдан мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 3 млн нафарга етказишни мақсад қилган. Пекиндаги янги туризм офиси эса ушбу улкан мақсад сари ташланган муҳим қадамлардан биридир, дейилади туризм қўмитасининг хабарида.
-
Россия асосан хомашё сотмоқда. Эвазига Хитойдан машиналар, ускуналар ва кийим-кечак импорт қиляпти. The Economist таҳлилчилари бу ҳолатни “савдо баланси бўйича мустамлакачилик модели” деб атаган. Яъни, Москва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқара олмайди. Хитой эса руслардан арзон ресурсларни олиб, ўзининг тайёр маҳсулотларини уларга сотади. Мисол учун, 2024 йилда Россия импорт қилган автомобилларнинг 70% дан кўпроғи Хитойга тегишли. Бу эса мамлакат саноатининг муқаррар таназзулга учраётганини кўрсатади.
-
Хитой Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба парадига жиддий тайёргарлик кўраётгани ва ушбу сиёсий тадбирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиши ҳақида хабар бергандик. Президент матбуот хизмати Мирзиёевнинг 30 август – 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлишини маълум қилди.
-
Ўзбекистонда импорт қилинган электромобилларнинг деярли 99% Хитой брендларига тегишли, Тожикистон пойтахтидаги такси хизмати ҳам тўлиқ Хитой электр машиналарига ўтди. Хитой бренди BYD дунёда Tesla’ни ортда қолдирди ва Ўзбекистонда ўз заводини очиб, амалда монополияга айланди. Қозоғистонда электромобиллар сони икки баробарга ўсди ва учта йирик завод қурилиши бошланди. Минтақада ҳаво ифлосланиши юқори бўлгани сабаб, ҳукуматлар электромобилларга имтиёз бермоқда. Экспертлар фикрига кўра, Марказий Осиё электромобиллар орқали нафақат Хитой техникаларига, балки Хитой стандартлари ва технологиясига ҳам боғланиб қолиши мумкин.
-
Хитой Япониянинг Иккинчи Жаҳон урушидаги мағлубияти муносабати билан бўлиб ўтадиган “Ғалаба куни” парадига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу парад Хитой раиси Си Цзиньпин учун йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Парадда энг сўнгги зенит ракеталари, жанговар дронлар ва ядровий баллистик ракеталар ҳам намойиш этилиши кутилмоқда. Bloomberg нашрининг ёзишича, Пекин бу орқали ҳатто АҚШга ҳам зарба бера оладиган қуроллари борлигини билдириб қўймоқчи.
-
Маълумот учун, Хитой пойтахти Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлган ва жароҳат олган, инфратузилмага катта зиён етган.
-
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони савдо департаменти томонидан ўтказилган тендерда «TBEA Co., Ltd» компанияси ғолиб бўлиб, бош пудратчи этиб танланган. Ушбу лойиҳа доирасида 20 МВт қувватга тенг шамол электр стансиясини барпо этилади. Бугунги кунда бош пудратчи томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори асосида ажратилган 10 гектар ер майдонида (Бурчмулла ҳудуди) қурилиш ишлари олиб борилмоқда.





















