Туркия ва Испания узунлиги тахминан 300 метр бўлган йирик авиаташувчи кема ишлаб чиқаришга келишиб олди. Ушбу учоқ ташувчи кема ҳар икки давлат флоти манфаатлари йўлида хизмат қилади.
Америкалик собиқ дипломат Чарльз Фриманнинг айтишича, Эронга уюштирилган ҳужум аслида "репетиция" эди. Аввалдан асл нишон – Туркия бўлган. Сионистлар Туркияни йўлидан олиб ташлашмаса, олдинга силжий олмасликларини яхши билишади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ билан мудофаа саноатидаги ҳамкорликнинг ривожланиши икки томонлама савдо ҳажмини 100 миллиард долларга етказишга хизмат қилишини айтиб ўтган.
Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Истанбулда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашди. У мамлакатлар ўртасидаги чуқур тарихий алоқаларга эътибор қаратиб, Туркияни Исломий Амирлик ташқи сиёсатида “алоҳида ва стратегик” роль ўйнайдиган давлат сифатида қайд этди.
Туркиянинг учувчисиз учоқлар ишлаб чиқарувчи Baykar компанияси ва Италиянинг мудофаа гиганти Leonardo қўшма корхона ташкил этишадиган бўлди. Шартнома Римда Leonardo бош директори Роберто Чинголани ҳамда Baykar раиси Селчук Байрактар томонидан имзоланган. Мақсад – ушбу соҳадаги илғор турк ишланмаларини Италиянинг юқори технологик стандартлари билан бирлаштириш экани айтилмоқда.
Туркия президентининг фикрича, Ғарбнинг чексиз кўмагига таяниб, Эронга ҳужум қилаётган, Ғазони вайрон этаётган ва минтақадаги барча давлатларни менсимайдиган исроил ўз қилмишларининг оқибатларини ўйламаяпти. Эҳтимол, келажакда у ўз хатосини тушуниб етар, аммо жуда кеч бўлиши мумкин.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Чексиз биродарлик – IV” номли кўп миллатли ҳарбий машғулотлар ўтказилади. Унда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Покистоннинг махсус кучлари иштирок этади. Машғулотлар иштирокчи давлатларнинг қўшма оператив салоҳиятини оширишга ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги конституция тайёрлаш учун 10 нафар ҳуқуқшуносдан иборат жамоа иш бошлаганини билдирди. У "янги конституция – шахсий манфаадорлик эмас, балки миллий масала экани"га урғу берган.
Анқара Билим Университети таркибида Туркияда илк бор Исломофобияга қарши курашиш бўйича илмий марказ ва тадқиқот институти (CENTERCIF) очилди. Очилиш маросимида маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Рим империясидан то замонавий мустамлакачиликгача бўлган даврларда диндорларнинг қандай зулмларга дучор бўлганини ҳикоя қилиб берди.
Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) Хитой разведкаси билан алоқадорликда айбланаётган 7 кишилик жосуслик тармоғини фош қилди. Тезкор операция натижасида уларнинг давлат хизматчиларига тегишли телефон қўнғироқлари, SMS хабарларини кузатгани ҳамда уйғур жамоаси вакилларининг жойлашувини аниқлаш мақсадида сохта сигнал узатувчи станциялардан фойдалангани аниқланган.