саудия арабистони
-
Ар-Риёдда Озодбек Назарбеков ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлиги маданият вазири Бадир бин Абдулла бин Муҳаммад бин Фарҳан Ал Сауд учрашувида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Саудия Арабистонида сақланаётган Марказий Осиё тарихига оид бетакрор ва нодир қўлёзмаларни ўзбек тилига таржима қилиш масалалари ҳам муҳокама этилган.
-
Археологлар Саудия Арабистонининг Нефуд саҳросидаги қояларга ўйиб ишланган ҳайвон тасвирларини аниқлади. Бу топилма Арабистон ярим оролининг шимолида инсоният тарихи аввал тахмин қилинганидан камида 2000 йил қадимроқ эканини кўрсатди.
-
Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан ўтказган музокараларидан сўнг Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан қўнғироқлашди. Ўзаро суҳбатда Путин ва Трампнинг Аляскадаги келишувлари муҳокама қилинган.
-
Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун 13 та нодир ва қимматбаҳо экспонат олиб келинди. Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади. Экспонатлар орасида энг нодирларидан бири — Мамлуклар давридаги Муқаддас Каъба калитлари жездан ясалган, кумуш билан безатилган ва Қуръон оятлари ўйиб ёзилган ноёб асар ҳисобланади.
-
Журналист ва сиёсий таҳлилчи Шарминэ Нарвани ўзининг "X" тармоғидаги саҳифасида мусулмонларнинг икки муқаддас маскани муҳофизи саналган Саудия Арабистони исроилга қурол етказиб бераётганини танқид қилди. Олдинроқ, Италия матбуотида ҳам Генуя портидаги ишчилар Саудиянинг “Bahri Yanbu” кемасига қурол ортилишига қаршилик қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
-
Саудия Арабистонида ҳукуматнинг зулм сиёсати, сионистларга тобелиги ҳамда ахлоқсизликка йўл очиб бераётганига қарши “Эркин ниқоблилар” ҳаракати оммалашиб бормоқда. Пойтахт Ар-Риёд ва Макка шаҳарларида бошланган норозилик ҳаракати валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон даврида тобора кучаймоқда. Гап шундаки, ёшлар ўз танқидларини ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган видеолари орқали ифодалашяпти. Тасвирларда юзлари ниқобланган ёшлар Саудияда ҳақиқатни айтиш жиноятга айлангани, Саудлар режими фақат ҳукмдорни мадҳ этувчи, босқинчи исроилни севадиган ҳамда ахлоқсизликка мойил одамлар учун қучоқ очишини таъкидлашмоқда.
-
Олдинроқ, Саудия Арабистони 2026 йилдан бошлаб мамлакатда 73 йилдан бери амал қилаётган алкогол тақиқларини қисман бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Маҳаллий нашрлар ушбу қарор фақат чет эллик сайёҳлар учун мўлжалланган танланган ҳудудларга тааллуқли экани ҳақида ёзишди. Аммо кутилмаганда Саудия Арабистони ҳукумати спиртли ичимликларга қўйилган тақиқ олиб ташланиши ҳақидаги хабарларни қатъий рад этди.
-
Саудия Арабистони 2026 йилдан айрим туризм ва дипломатик зоналарда спиртли ичимликларни чекланган тарзда сотишга ва истеъмол қилишга рухсат бермоқчи. Янги қоидалар 600 та жойни қамраб олади.
-
АҚШ президенти Дональд Трамп 1 триллион долларлик харидлар эвазига Саудияга биринчи хорижий ташрифини амалга оширишини маълум қилди. Минг афсуски аксарият мусулмон давлатлари раҳбарлари қўшни давлатларда яшовчи диндошлари оч-наҳорликда ҳаёт кечираётган бўлса-да, ўзларининг шоҳона яшашлари эвазига босқинчи давлатларни янада бой қилмоқда. Қонхўр мамлакатлар эса улардан олган пулларини яна мусулмонларни қирғин қилишга сарфлаяпти.
-
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб турган Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазир Мирзиёевга Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауднинг Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширган.





















