Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Украинадаги уруш бошланганидан буён илк бор АҚШ ва Россия ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Путин ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, салкам беш соат давом этган музокаралар “ёмон бўлмаган”: делегациялар “барча масалалар бўйича жиддий суҳбатлашган”. Музокаралар бўйича нималар маълум?
Олдинроқ, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) конгресси 2034 йилги Жаҳон чемпионатини Саудия Арабистонида ўтишини тасдиқлаганди. Шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауд турнирга келадиган меҳмонлар Форс кўрфази давлатининг маданиятига ҳурмат билан ёндашиши кераклиги ва мусобақа давомида, ҳатто меҳмонхоналар ичида ҳам, алкоголь сотилмаслигини таъкидлади. “Биз алкоголь истеъмол қилишга рухсат бермаймиз. Спиртли ичимлик ичмасдан ҳам ажойиб вақт ўтказиш мумкин", дейди шаҳзода.
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторини назоратга олиш ва анклавни "тозалаш" ниятида эканлигини маълум қилди. Саудия Трампнинг баёнотига муносабат билдириб, фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилувчи ҳар қандай ҳаракатларни, жумладан, босиб олиш ва мажбуран кўчирилишини қоралашини маълум қилди.
Сурия президенти Аҳмад ал-Шара илк хорижий ташрифини Саудия Арабистонига амалга оширди, Ар-Риёдда уни валиаҳд шаҳзодаси кутиб олди.
Туркия ҳукумати Саудия Арабистони билан 6 миллиард долларлик мудофаа шартномасини тузишни режалаштирмоқда. Ушбу келишув доирасида Саудия қироллиги ҳарбий кемалар, танклар ва ракеталарни сотиб олиши мумкин.
Саудия Арабистони Исроил билан боғлиқ вазият боши берк кўчага чюкириб қолгани сабабли АҚШ билан кенг кўламли мудофаа шартномасидан воз кечди. Ар-Риёд ва Вашингтон Трамп ҳокимият тепасига келгунича енгилроқ шаклдаги ҳарбий ҳамкорлик келишувига эришишга улгуриб қолмоқчи.
“Муқаддас Қуддус бизни чақирмоқда. Ал-Ақсо масжиди уни азоблардан қутқаришимизни кутмоқда. Нега қўрқамиз? Бизни нима ушлаб турибди? Ўлимдан қўрқамизми? Аллоҳ йўлида ўлишдан кўра фазилатлироқ ўлим борми?.. Бугун муқаддас шаҳар учун жанг қила олмасак, унинг озодлиги учун курашмасак мусулмон сифатида яшашимиздан не маъно”... Ушбу сўзлар 1975 йил 25 март куни ўзининг жияни Файсал бин Мусаид томонидан отиб ўлдирилган Қирол Файсал бин Абдулазиз Ал Саудга тегишли эди.
Саудия Арабистонида ноқонуний муҳожирларга қарши рейдлар бўлиб ўтди. 1569 киши Саудия Арабистони чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга урингани, улардан 24 фоизи Яман, 73 фоизи Эфиопия ва 3 фоизи бошқа давлатлар фуқаролари экани маълум қилинди.
Google компанияси ва Саудия Арабистони Суверен жамғармаси САда интеллектга йўналтирилган янги маълумотлар марказини очишни режалаштирмоқда. Ушбу марказда араб тилидаги сунъий интеллект моделлари ва иловаларини ишлаб чиқиш, улардан нефть ва табиий газ ишлаб чиқаришда фаол фойдаланиш кутилмоқда.
Бу йил Саудия Арабистонида мамлакат тарихидаги энг катта ва узоқ давом этган хэллоуин кечалари ташкил қилинди. 2022 йилдан бошлаб Саудияда нишонланиб келинаётган ушбу "шайтоний маросим" бутун дунё мусулмонларининг эътирозларига сабаб бўлди. Танқидчилар бу ҳолат нафақат мусулмонлар қадриятларига ётлигини, балки Ғарб анъаналарида мавжуд бўлган ўлим ва некрофилия культини оммалаштириш эканлигини айтишмоқда.