Россия ҳарбийлари Украинанинг Чернигов шаҳрига зарба берди, натижада 11 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши яраланди. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
Россиянинг камида тўққизта ҳудудига дронлар ҳужуми амалга оширилди. Энг кўп нефть объектлари нишонга олинди. Шунингдек, иккита вилоятга диверсантлар бостириб кирди. Асосий маълумотлар.
Американинг собиқ етакчиси Дональд Трамп президентлик даврида Россия билан яхши муносабатда бўлганини айтди. Шунингдек, у мамлакат президенти бўлганида, Украинадаги можаро ҳеч қачон рўй бермаслигини таъкидлади.
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Россия-Украина можароси пайтида 23 минг киши бедарак йўқолган, охирги икки йил давомида қўмитага бедарак йўқолган қариндошларини қидириш бўйича оилалардан 115 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушганини маълум қилди.