Рамазон
-
Рамазон ойининг исталган вақтида дуо қилиш мумкин ва Аллоҳ таоло уларни қабул қилади. Бироқ бу ойда ҳам шундай пайтлар борки, бу вақтда ибодатлар билан Яратганга мурожаат қилинганда дуолар қабул бўлиш эҳтимоли анча ортади.
-
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг наздида йилнинг энг афзал ойидир. Бу ой мусулмонлар учун ҳасанотларини, савобларини кўпайтириш мавсумидир. Ушбу ойнинг барча имкониятларидан фойдаланиб, кўпроқ савоб олиш учун қайси амалларни қилган афзал?
-
"Эй Роббим! Мана, осий банданг эшигингда турибди. Сендан узоқлик уни бахтсиз қилди. Ўртадаги масофалар унинг белини синдирди. Эй Роббим! Биламан, мендан бошқа бандаларинг кўп. Аммо менинг Сендан бошқа Роббим йўқ. Менга орифлар ғалабасини бер. Мени тавба қилувчилар сафида қабул қил. Мени кечалари қоим бўладиган бандаларинг қаторида ёз. Мени рўзадорлар сафида қайта тирилтир!" Рамазон саломатликни сақлаш учун парҳез ойи эмас. Бу бизнинг йўлимиз ва дам олиш бекатимиздир. Йўл машаққатларидан толиққанда юкимизни фақат Роббимиз ҳузуридагина елкадан қўямиз. Биз Аллоҳданмиз, Аллоҳ биланмиз ва Аллоҳгамиз!
-
"Рамазон ойида гуноҳларидан покланиб олмаса, қачон покланади ахир?!" Бу хитоб айниқса, умрининг хазонрезги мавсумида яшаётган, ҳаёт йўлининг сўнгги бекатлари кўриниб қолганлар учун таъсирчан эслатма, огоҳлантиришдир. Сизни билмадиму, аммо мен ҳадисдаги "бўлмаса қачон ахир?" саволичалик ўйга толдирадиган, кўнгилга хавотир ва изтироб соладиган бошқа саволни билмайман...
-
Рамазон ойи бутун дунё мусулмонлари учун ҳақиқий хазинадир. Шундай экан, келинг, ботиний дунёмизни ўзгартириш ва бошқаларни ижобий руҳият улашиш имкониятини қўлдан бой бермайлик.
-
Австриянинг “Социал Австрия келажаги” (SÖZ) партияси Вена туманларидан бирининг кўчаларини Рамазон муносабати билан безатишни таклиф қилиб чиқди. Бироқ ушбу таклиф бошқа партияларга ёқмади ва сиёсий қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. 200 минг мусулмон яшайдиган Венада Ислом 560 минг киши эътиқод қиладиган католик динидан кейинги иккинчи йирик дин ҳисобланади.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси таровеҳ намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди. Намозлар 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг бошланади.
-
Саудия Арабистони ҳукумати санитария меъёрлари сабабли масжидлар ичида ифторлик ўтказиш тақиқланганидан сўнг Макка ва Мадина шаҳарларидаги ифторликлар масжидлар ташқарисида ўтказилиши маълум қилинди. Шунингдек, имом ва муаззинларга Рамазон ойида ифторлик уюштириш учун моддий эҳсон йиғиш чекланди.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ўзбекистонда Рамазон ойининг биринчи куни 11 март санасига тўғри келишини маълум қилди. Туркия давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб бу ҳақда якдил қарорга келди.
-
БАА астрономлари 2024 йилги Рамазон ойининг тахминий бошланиш санасини ҳисоблаб чиқди.





















