Рамазон
-
Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер ижтимоий тармоқда обуначиларини Рамазон ойи билан табриклаб, шаҳодат бармоғини юқорига қаратиб тушган расмини эълон қилди. Унинг бу ишорасини журналист Жулиан Рейхелт террор ташкилоти алоқаси белгиси деб ҳисоблади. Футболчи журналистни судга берди.
-
Ғазо беш ойдан зиёд вақт давомида қирғин, касаллик, очлик, кўчирилиш, ҳайдалиш ва ташналикни бошдан кечирмоқда. Бу муборак ой аввалгиларидан кўра ўзгача тарзда келади, қувонч келтиради, деган ижобий умидда Рамазонни интиқлик билан кутган эдим. Аммо Рамазон ойи келди ҳамки, ҳеч нарса ўзгармади. Вазият ўша-ўша қолаверди. Ваҳшийликлар, зулмлар ҳамон давом этмоқда. Ғазолик Ғода Алҳаддад ҳикояси.
-
Фитр садақаси бериш кимларнинг зиммасига вожиб? Фитр садақаси қачон берилади, чақалоқлар учун ҳам фитр садақасини бериш вожибми? Фитр садақаси ҳамда закотларни масжидга ёки болалар уйига берса бўладими - фитр садақасига оид савол-жавоблар.
-
Ҳар бир ибодатнинг назарий ва амалий томонлари бўлади. Болалар ҳам билимга, ҳам кўриб ўрганишга эҳтиёж сезади. Биз ё боламизга фақат билим бериб, ўзимиз ўрнак бўлишни унутамиз, ёки ибодатларимизни ўзимиз қилиб, боланинг бу борадаги қизиқишларини қондирадиган билимлар беришда нуқсонга йўл қўямиз. Рўза ҳақида гап кетганида эса, Рамазон келмасидан олдин болаларимизга у ҳақида маълумот беришимиз керак.
-
«Ҳамма нарса синов келганда билинади – дўстлик ҳам, муҳаббат ҳам. То синовгача ҳамма ўз муҳаббати, дўстлиги ҳақида лоф ураверади...»
-
Тасаввуф уламолари наздида рўзанинг уч тури мавжуд: омманинг рўзаси, хосларнинг рўзаси, энг хосларнинг (хосларнинг хоси) рўзаси. Уларнинг бир-биридан фарқи нимада?
-
Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз қилганини айтиб, оятнинг сўнгида, албатта, тақводор бўласизлар деб таъкидлади. Рўза туфайли инсонда Роббисини кўриб турганлигини ҳис қилиш кучи, У зотдан қўрқиш ҳисси янада зиёдалашади. Рўза тутиш билан банда Роббисига бўйсуниб, буйруғига “лаббай”, деб итоат қилган бўлади.
-
Ҳозирги кўпчилик касалликларнинг сабаби... инсоннинг очликни ҳис қилмай қўйганидир! Инсон учун экологик муаммолардан кўра давомий тўқ юриш (бунинг ортидан келиб чиқадиган ортиқча вазн, семизлик эмас) хавфлидир. Очликнинг сиз билмаган фойдалари - албатта ўқинг!
-
Қуръони каримни ҳатто ғайридинлар қизиқиб ўқиб чиқмоқда, оятлардаги ҳақиқатлардан ҳайратга тушиб, ҳатто Исломни қабул қилмоқда. Хўш, биз мусулмонлар-чи? Ҳеч бўлмаганда унинг ўзбекча маънолар таржимасини ўқийлик. Қуйидаги тавсиялар эса Роббимизнинг Каломини осонроқ ҳатм қилишимизга ёрдам бериши аниқ.
-
Голливуд юлдузи Уилл Смит Рамазон ойида Қуръони каримни тўлиқ ўқиб чиққанини маълум қилди. “Оддийлиги мени ҳайратга солди... Қуръон оддий ва ундаги ҳамма нарса ойнадек равшан... ва уни ўқиб чиққандан кейин қандайдир тушунмовчиликка бориш жуда қийин”, — деди у.





















