қозоғистон
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев халққа мурожаатида мамлакат парламенти ислоҳ қилинишини маълум қилди. Тўқаевнинг режасига кўра, ҳозирги икки палатали парламент ўрнига бир палатали парламент ташкил этилиши керак.
-
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, бизнесмен Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг бир нечта юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди. Orda нашрининг ёзишича, Нуртлеу бир кун аввал Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганди. Вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказилган. Нашр ушланган МХҚ ходимларининг шахсига аниқлик киритмаган.
-
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев давлат лавозимларига тайинловлар меритократия (шахснинг қобилияти, билими ва ютуқларига қараб мавқе бериш) тизимига асосланишини маълум қилди.
-
Қозоғистон Мажлиси депутати (қуйи палата) Одил Жанбиршин мамлакатда ЛГБТни тарғиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. “Биз фақатгина тақиқ билан чекланмаслигимиз керак. Агар ушбу тақиқ бузилса ва ЛГБТ ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа билвосита усуллар билан тарғиб қилинса, менимча, фақат маъмурий эмас, жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилиши керак”, деган депутат. “Стратегия” ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, Қозоғистон фуқароларининг 80 фоизи ЛГБТга нисбатан қонуний чекловлар жорий этилишини қўллаб-қувватламоқда.
-
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркияга ташрифи рус ОАВларида ғазаб билан муҳокама қилинди. Россия пропагандаси Тўқаевни "сиёсий мувозанатни сақлаш устаси" деб атамоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, Остонанинг "кўп йўналишли сиёсати" бежизга Россиянинг уйқусини учирмаяпти. Шундоқ ҳам Озарбайжонга ва туркийларни жиловлаб туриш учун фойдаланиладиган Арманистонга гапи ўтмай қолган "катта оға" ҳеч бўлмаса Марказий Осиёни қўлида ушлаб турмоқчи.
-
Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида қимор ўйинларида қатнашгани учун 24 нафар амалдор интизомий жазога тортилган, улардан 16 нафари лавозимидан озод этилган. Прокуратуранинг маълум қилишича, гап шаҳар ҳокимлиги, молия бошқармаси ва милиция ходимлари ҳақида кетмоқда. Улар букмекерлар орқали, жумладан, тақиқдан кейин ҳам қиморга пул тикишган.
-
Ўтган йили Қозоғистон аҳолиси фолбинлар ва астрологлар хизматига деярли 3 миллиард тенге (5,7 млн доллар) сарфлаган. Ушбу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 75 баробар кўпдир.
-
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Америка Қўшма Штатларининг узоқ йиллик савдо ва сармоявий ҳамкори сифатида адолатли ҳамда ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган.
-
Қозоғистон туризм ва спорт вазирлигининг янги буйруғига кўра, спортчилар, мураббийлар ва спорт ҳакамларига сўкиниш ҳамда ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди. Шунингдек, улар машғулотлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ёки оммавий жойларда спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилиши керак.
-
Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатаси жамоат жойларида юзни ёпадиган кийим-кечакларни кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ушбу ҳужжат президентнинг имзоси учун юборилган.





















