Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Ташриф арафасида Остонада йўллар ёпилди, ҳарбий самолётлар ҳавога кўтарилиб, Россия байроғи тасвирини ҳосил қилди. "Оқўрда" қароргоҳида Қозоғистон президенти билан музокараларнинг асосий мавзуси энергетика соҳаси бўлди. Бугун Остонада КХЎТ саммити бўлиб ўтади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг 2026 йилда бўлиб ўтадиган БМТ бош котиби сайловида ўз номзодини қўйиши мумкинлиги хабар қилинди. Бунга Токаевнинг сўнгги вақтлардаги сиёсий фаоллиги, хорижий давлатларга сафарлари ҳамда БМТ бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатгани асос қилиб келтирилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Украинадаги вазият кескинлашгани муносабати билан тегишли идораларга муҳим ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни топширди.
Бир қатор давлатлар, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди. Украина Ғарб тақдим этган ракеталардан Россия ҳудудига зарбалар беришни бошлади. Россия бунга жавоб беришга тайёрланмоқда.
Қозоғистон бутун дунёдаги "рақамли кўчманчилар" - масофадан ишловчи ахборот технологиялари мутахассислари, бизнес-муҳожирлар ва саёҳатчилар учун виза талабларини соддалаштирди. Янги чора-тадбирлар 18 ноябрдан кучга кирди.
Ғазо қирғинида Исроилни дастаклаганликда айбланаётган Coca-Cola компаниясининг Туркия ва Покистондаги савдоси бойкотлар сабабли мос равишда 12,2 ва 22,9 фоизга қисқарди.
Қозоғистон Истанбул ва Дубай орқали Ливандаги 40 дан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди. Амалиёт жанговар ҳудудда қолган Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган.
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида бож олинмайдиган махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин. Самарқандда бўлиб ўтган ҳудудлараро форумда Манғистау вилояти ҳокими ушбу таклифни илгари сурди. Шунингдек, Манғистау ва Ўзбекистонни боғлайдиган автомобиль йўли қурилаётгани маълум қилинди.