Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Суриядаги сиёсий ўзгаришлар муносабати билан мамлакатнинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шаръга мактуб йўллади. Мактубда Алиев Озарбайжон Сурия билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Озарбайжон Сурияга мазкур муҳим ўтиш даврида зарур ёрдам кўрсатишга тайёр.
Озарбайжон ҳукумати Грозний яқинида уриб туширилган AZAL Embraer E190 самолёти фожиаси юзасидан Россияга қарши халқаро судга даъво тайёрламоқда. Маълумотга кўра, Боку Москвани фактларни яширишда айбламоқда. Озарбайжон президенти Москвадан фожиа учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни талаб қилди.
Россия ва Озарбайжон ўртасидаги самолёт қулаши ортидан юзага келаётган келишмовчиликлар кўпчиликнинг эътиборини тортяпти. Президент Илҳом Алиевнинг Москвага кескин ва баланд оҳангда норозилик билдириши, Россия фуқаролари учун виза тартибини кескинлаштириши, арман фашизмига нисбатан муросасиз эканлиги борасидаги таҳдидли баёнотлари Россия-Озарбайжон иттифоқчилик муносабатларига соя соладими, қабилидаги фаразларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Аммо ҳар доим ҳам бу фикрларга қўшилиб бўлмайди.
Бир қатор давлатлар, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди. Украина Ғарб тақдим этган ракеталардан Россия ҳудудига зарбалар беришни бошлади. Россия бунга жавоб беришга тайёрланмоқда.
Арманистон томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ҳарбийлаштириш сиёсати, жумладан ҳинд ва француз қуроллари сотиб олинаётгани туфайли Озарбайжон ўз мудофаа бюджетини 2 миллиард долларга оширди.
Европарламент Озарбайжондаги вазият, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, шунингдек, Арманистон билан муносабатларга оид резолюцияни қабул қилди. Резолюцияда арман ишғолидан озод қилинган ҳудудлардан ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш талаб қилинган. Озарбайжон ТИВ ушбу ҳужжатда келтирилган талаблардан норози бўлиб, ЕИ элчисини чақирди.
Озарбайжон ишғолдан озод қилинган ҳудудларда Арманистон армияси томонидан жойлаштирилган 158 мингдан ортиқ мина ва портламаган ўқ-дориларни тозалади. Уруш тугаганидан бери ишғол пайтида арман кучлари томонидан ўрнатилган мина портлашлари натижасида 70 нафар Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди, 309 нафари яраланди.
Озарбайжон Чеченистонда уч нафар фуқаросининг ҳибсга олиниши муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборди. Нотада ушланган фуқароларини Украина ҳудудидаги уруш зонасига мажбуран ўтказиш эҳтимолидан хавотир билдирилган. Озарбайжон томони Россия ТИВдан вазиятни тушунишини ва ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилган.
Озарбайжон ва Ўзбекистон биргаликда паром ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Паромлар Ўзбекистон эҳтиёжлари учун тақдим этилади. Лойиҳа қиймати 150 миллион долларни ташкил этади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. Шунингдек, томонлар авиақатновлар сонини ошириш, 20 та устувор йўналишни қамраб олган комплекс дастурни қабул қилиш, товар айибошлаш ҳажмини бир неча баробарга ошириш ва бошқаларга келишиб олди. Ўзбек-озарбайжон бизнес форумида умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.