Россия ва Озарбайжоннинг давлатлараро муносабатларидаги муаммолари СССР тарқалиши даврида бошланган. Қорабоғ можаросининг дастлабки йилларида Озарбайжон жамияти Россияга нисбатан анча мойил эди. Бироқ 1990 йилнинг январида Совет қўшинларининг Бокуга киритилиши Озарбайжонда Россияга бўлган муносабатга салбий таъсир кўрсатди. Айнан 1990 йил 20 январда Москва аслида Озарбайжонни йўқотди. Озарбайжонда “Қора январь” номини олган ушбу воқеа жамоатчилик онгида Россиянинг босқинчилик сиёсати ҳақидаги қарашларни пайдо қилди.
Бугун икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказади, “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўяди ва Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб беради. Эртага, 3 июль куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги “Иморат” тарихий-меъморий мажмуаси билан танишади.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2-4 июл кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Чексиз биродарлик – IV” номли кўп миллатли ҳарбий машғулотлар ўтказилади. Унда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Покистоннинг махсус кучлари иштирок этади. Машғулотлар иштирокчи давлатларнинг қўшма оператив салоҳиятини оширишга ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Озарбайжонлик депутат Гудрат Ҳасангулиев Нахчивон шаҳридаги Асҳоби Каҳф ғори ҳудудида Маккадаги Каъбанинг айнан нусхасини яратиш ташаббуси билан чиқди. Унинг таъкидлашича, Маккада муқаддас зиёратгоҳга фақат чекланган миқдордаги одамлар кириши мумкин. Асҳоби Каҳфдаги янги Каъбага эса барча зиёратчилар бемалол кириши мумкин бўлади.
Янги шартномада томонларнинг бир-бирларига қарши қаратилган ҳеч қандай блоклар ёки иттифоқларда қатнашмаслиги ҳамда томонлардан бирининг фикри бўйича икки давлатнинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларига зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатларда иштирок этишдан сақланиш каби мажбуриятлари белгиланган
исроилда 30 апрел куни бошланган ўрмон ёнғинлари туфайли таҳдиднинг энг юқори даражаси эълон қилинди. Босқинчилар ёнғинга қарши курашда Озарбайжон, Британия ва бошқа давлатлардан ёрдам сўраган. Чоршанба куни Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмурияти ҳам ўт ўчириш бригадаларини юборишни таклиф қилган, бироқ исроилдан жавоб олмаган.
“Russia Today” медиа гуруҳининг Озарбайжондаги ваколатхонаси (Sputnik Озарбайжон) ўз фаолиятини тўхтатди. Озарбайжон ТИВ вакили Ойхон Ҳожизоданинг айтишича, рус компанияси Озарбайжонда фақат битта мухбир учун аккредитация олиши мумкин. Ўрусия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бунга изоҳ бермаган.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг амалдаги конституциясини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини ўтказишга чақирди. Reuters агентлигининг ёзишича, бу Арманистоннинг азалий рақиби бўлмиш Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тузишга ёрдам бериши мумкин.
Озарбайжон ҳукумати мактаб дарсликларига исроил ишғолини ижобий талқин қилган биринчи мусулмон давлати бўлди. Ўқув адабиётларидан босиб олинган Фаластин хариталари ва Ёсир Арофат ҳақидаги маълумотлар олиб ташланди. Шунингдек, Фаластин қаршилик ҳаракатлари "террорчилар" сифатида талқин қилинди.