ливан
-
Намойиш Сайда шаҳри яқинидаги Билол ибн Рабоҳ масжиди ҳовлисида бўлиб ўтди. Гап шундаки, Ал-Асир 2013–2014 йилларда Ливан армияси билан тўқнашувларда иштирок этгани учун 20 йиллик қаттиқ режимдаги қамоқ ва ўлим жазосига ҳукм қилинганди. У 2015 йил августидан бери қамоқда сақланмоқда. Фаол Муҳаммад аш-Шомийнинг айтишича, ал-Асир ва унинг ҳамфикрлари озод этилмагунча намойишлар давом этади.
-
“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи раҳбари Наим Қосим исроил қўшинлари 18 февралгача Ливан ҳудудидан тўлиқ чиқиб кетиши кераклигини айтди. У, шунингдек, Ливан жанубидаги ҳар қандай постда исроил ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш учун “ҳеч қандай баҳона” йўқлигини маълум қилди.
-
Сўнгги етти ҳафта ичида 300 минг бола кучайиб бораётган кескин вазиятдан қочиб, Ливандан Сурияга кўчиб ўтди, дея хабар бермоқда Save the Children ташкилоти. Аксарият болалар ёлғиз, ота-оналари ёки оилаларидан ажралган ҳолда йўлга чиққан бўлиб, яқинлашиб келаётган қиш, зўравонлик, озиқ-овқат танқислиги ва касаллик хавфи остида қолмоқдалар.
-
Қозоғистон Истанбул ва Дубай орқали Ливандаги 40 дан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди. Амалиёт жанговар ҳудудда қолган Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган.
-
Хабарда айтилишича, Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Исроил армиясининг Байрутнинг жанубий ҳудудларида уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган.
-
Исроил армияси ўта аниқ разведка маълумотлари асосида Ҳизбуллоҳнинг Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг Даҳия туманидаги ер остида жойлашган ҳаракат бош қароргоҳига берилган авиазарба натижасида Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ манбалари унинг ҳалок бўлмагани, бироқ яраланганини билдирди.
-
Ливан соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда рациялар портлашидан 25 нафар, пейжерлар портлашидан эса 12 киши, жами 37 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ эса ҳалок бўлганларнинг 25 нафари ўз аъзолари эканини билдирди. Шунингдек, ушбу қурилмаларга Исроил аввалдан портловчи модда ва махсус дастурий таъминот ўрнатгани аниқланди.
-
Бундан 42 йил олдин Ливандаги фаластинлик қочқинлар жойлашган Сабра ва Шатила лагерларида катта қирғин содир этилган эди. 1982 йил 16-18 сентябрь кунлари ливанлик насроний фалангистлар сионистлар билан ҳамкорликда ушбу лагерларда қатлиом уюштирди, оқибатда 3500 га яқин фаластинликлар – асосан аёллар, болалар ва кексалар ваҳшиёна ўлдирилди.
-
АҚШлик геосиёсат бўйича эксперт, истеъфодаги подполковник Рич Оутзен Ливандаги пейжер ва рацияларнинг портлаши ХХI асрда кўлами бўйича барча эътиборга олиши керак бўлган янги турдаги таҳдид эканини таъкидлади. Оутзен Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ берган буюртмаларни аниқлаб, ишлаб чиқариш маркази ёки буюртма йўлда вақтида ускуналарга портловчи моддалар жойлаштирганини тахмин қилди.
-
Ливанда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари фойдаланган пейжерларда бир вақтда портлашлар содир бўлди. Портлашлар натижасида жами 9 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, 2800 киши жароҳатланди, улардан 200 нафарининг аҳволи оғир. Тафсилотлар
- 01
- 02





















