ливан
-
Исроил авиацияси Ливанда Ҳизбуллоҳ нуқталарига уюштирган вакуумли бомба ҳужумлари натижасида ҳаракатнинг беш аъзоси ҳалок бўлди. Бунга жавобан Исроил ҳудудига уюштирилган учувчисиз учоқ ҳужумларида эса 17 исроиллик жароҳатланди.
-
Исроил 15 июлдан буён Ливан жанубига 5736 маротаба ҳужум уюштириб, 540 га яқин кишининг ўлимига сабабчи бўлди. 1850 киши жароҳатланган. Шунингдек, 1800 гектардан зиёд майдон ёнган, 28 мингга яқин оила хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Исроил томонида ҳам йўқотишлар мавжуд. Хусусан, мамлакат шимолидаги 43 та аҳоли пункти эвакуация қилинган, 1500 дан ортиқ бино, транспорт воситалари ва инфратузилмага зарар етган.
-
Вон дер Лейен, Ҳристодулидис ва Ливан бош вазири Неcип Микати ўтказган уч томонлама йиғилишдан сўнг Европа Иттифоқига келаётган қочқинлар сонини камайтириш учун келишув имзоланди. Унга кўра, ЕИ қочқинлар оқимининг олдини олиш эвазига Ливанга молиявий ва логистик ёрдам кўрсатади.
-
Исроил-ҲАМАС можароси туфайли бугун фаластинликларнинг шафқатсизларча қирилаётгани, ёш гўдаклар, кексалар ва аёлларнинг геноцидга учраётгани Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Ҳатто зиддиятга Ливаннинг катта нуфузга эга бўлган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг аралашиб қолиш эҳтимолини юзага келтирди. Тўғри, ҳозирча Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро жанги чегарадош ҳудудларни ўққа тутиш билан чегараланган. Аммо зиддият 2006 йил июлидаги 34 кунлик, Исроилнинг мағлубиятига олиб келган уруш каби кенг қамровли ҳарбий ҳаракатларга олиб келмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Azon Global сисий таҳлилчи Абдували Сойибназаровнинг бу борадаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
-
Ливанда Ҳизбуллоҳ билан кескинлик кучайгани ортидан Исроил ССВ мамлакат шимолидаги касалхоналарга минглаб ярадорларни қабул қилишга тайёр туришни топширди.
-
Исроил-Фаластин урушининг учинчи ойи якуни бўйича Миср, Ливан ва Иордания 10,3 млрд долларлик даромадини йўқотиши мумкин.
- 01
- 02

















