ҳижоб
-
Шимолий Кипр Конституциявий суди Вазирлар Маҳкамасининг қизларнинг ҳижобда мактабга боришига рухсат берувчи қарорини бекор қилган. Суд қарори айрим доираларда хурсандчилик билан қарши олинди, дейилади бу ҳақдаги хабарда. Кипр ўрта таълим ўқитувчилари касаба уюшмаси раиси Селма Эйлем бу тақиқни "секулярлик ғалабаси" деб атаган.
-
Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Илҳом Арзиқулов отинойилар билан бўлган йиғилишда ҳижобда юриш мумкин эмаслиги, улар ҳам рўмолини орқадан ўраши кераклигини талаб қилган. У ўз сўзларини "Ҳанафий мазҳабида рўмол орқадан ўралади", деган "фатво" билан асослашга уринган.
-
Франция сенати спорт тадбирлари вақтида ҳижоб кийишни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади. "Ушбу қонун лойиҳаси сиёсий мақсадларни кўзлаб ишлаб чиқилган: бу орқали дунёвийликни ҳимоя қилиш баҳонасида Исломга қарши курашилади", деган бу ҳақда социалист Селви Роберт.
-
Эрон президенти мамлакатда аёлларнинг нафақат сочлари, балки билак ва бўйинларини ҳам очиб юришни тақиқловчи қонунни имзолаш арафасида. Қоидабузарлар ва янги қонунни танқид қилганлар 155 еврогача жаримага тортилади. Бу ҳақда хабар бермаган таксичи ёки турар жой мажмуалари раҳбарлари янада кўпроқ миқдорда жарима тўлашлари мумкин.
-
Хўжаобод туман ИИБ бошлиғи Рустам Жалолиддинов ўз сектори ҳудудида жойлашган мактабларнинг "қизил тоифа"га киритилган 18 нафар ўқувчиси билан “суҳбат“ ўтказди. Улар орасида ҳижоб ўраган қизлар ҳам бор.
-
Владимир вилояти Россияда биринчи бўлиб мактабларда ҳижоб ва ниқобни бутунлай тақиқлади. Ушбу қарор Россия “черков давлатдан, жумладан, таълим тизимидан ажратилган дунёвий давлат” эканлиги билан боғлиқ экани баҳона қилинди.
-
Россия ҳукумати Давлат думаси депутати Владислав Даванковнинг мактаблар ва маҳаллий ҳокимликларга диний либосларга маҳаллий тақиқ ўрнатиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Россия ҳукумати қонунчиликда "диний либос", "диний атрибутлар ёки диний рамзларга эга кийим" тушунчаларига изоҳлар йўқлигига эътибор қаратди. Бу тузатишлар "ноаниқ ҳуқуқни қўллаш амалиётига олиб келиши" мумкинлиги қайд этилди.
-
Замонавий дунёвий фанлар бўйича оламшумул ютуқларни тақдирлаб борувчи энг таниқли мукофот бўлган Нобель мукофотининг орасида мусулмонлар деярли йўқ. Бу ислом динининг муаммосими? Ёхуд бу ислом динидан воз кечиш ёки диний фонни камайтиришга асосли сабаб бўладими? Умуман, Нобель мукофоти ҳақиқатдан ҳам инсон бахт-саодатининг рамзими? Келинг, шу саволларга жавоб излаб кўрайлик.
-
Сентябрь ойи яқинлашгани сари мамлакатимизнинг қўштирноқ ичидаги "илғор" қатламида, таълим даражамизнинг бугунги кун талабларига қай даражада жавоб бериши қолиб, мактаб формаси масаласи кўтарилади.
-
Бугун жамиятдаги исломофоблар томонидан ҳижобга қарши ҳаракатлар бошланган даврда, маъсума ўзбек қизларининг либосига беркинган эркак кишининг «топилиши» алоҳида аҳамиятга оид кейс ҳисобланади. Воқеалар ривожи худди ҳужранинг совуқлиги учун Қуръони каримни ўргатишни буткул тақиқлаш йўлидан кетиб, битта лаънати эркак кишининг ҳижоблангани учун ҳижобни тақиқлаш сценарийси ўйналадими ёки эркакни бу лаънати ишдан қайтариб, аёлларнинг аёллар либосини кийиб юришига қўйиб бериладими?
- 01
- 02





















