Франция ҳеч қачон спортда очиқ кийишни тақиқламайди, лекин Олимпиада ўйинларида аёлларнинг ёпиқроқ кийим кийишини бемалол тақиқламоқда. Бу маданий ва диний қадриятларга асосланган яққол жинсий камситишдир.
Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Францияни Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларида аёлларга ҳижобда қатнашишни тақиқлаб, халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигини бузганликда айблади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Франция спорт вазири француз спортчиларига тадбирлар вақтида диний рамзларни намойиш этиш, жумладан, рўмол тақиқланишини айтган эди.
1 май куни бутун дунё бўйлаб ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мусулмонлар тарихи ойлиги бошланди ва бу йил мусулмон жамоаларининг иштироки ўтган йилга нисбатан 10 баробар ошди
Нью-Йорк округ суди полиция бошқармаси ходимлари ҳибсга олинган мусулмон аёлларнинг ҳижобларини мажбуран ечтиргани сабабли 17,5 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарди.
"Россия халқ дружинаси" миллатчи ташкилоти фаоллари Новосибирскдаги дорихоналардан бирининг сотувчисидан рўмолини ечишни талаб қилмоқда. Миллатчиларнинг фикрича, рўмол радикал ислом билан боғлиқ бўлиб, православ насронийларнинг диний туйғуларини камситади ва миллатлараро адоватни қўзғатади.