Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мунира Низомованинг маълум қилишича, Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликларнинг 60 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ва уларни олиб ўтиш билан боғлиқ жиноятлари учун ҳибсга олинган. ТИВ расмийси ўзбекистонликларнинг Россия аэропортларида соатлаб ушлаб турилишини ҳам оқлашга ҳаракат қилган. "Аэропортларда Ўзбекистондан келадиган рейсларнинг текширувлари жуда узоқ ўтказиляпти. Ўртача 6−8 соат. Баъзан 10 соат, 12 соатлаб текширув бўлган ҳолатлар ҳам бор. Кўз олдингизга келтиринг, аёллар фарзандлари билан 12 соатлаб аэропортда ўтирса. Бу бекорга бўлаётгани йўқ-ку? Фуқароларимизнинг хорижда қилаётган хатти-ҳаракатларининг салбий таъсири бу", деган у.
Олдинроқ, босқинчи исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи пйтид кўплаб мамлакат етакчилари оммавий равишда зални тарк этгани ҳақида хабар бергандик. Бош вазирнинг нутқида иштирок этмаган делегациялар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Тошкент вилоятидаги боғчаларда кузатилган оммавий заҳарланишга оид жиноят иши тергови доирасида 7 кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Қўлга олинганларнинг 3 нафари – заҳарланишга сабаб бўлгани айтилаётган озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхона мансабдорлари. Яна 4 киши боғчаларга озиқ-овқат етказиб берувчи аутсорсер фирмалар мансабдорлари ҳисобланади.
Ўзбекистонда ёпиқ суд мажлислари маълумотларини суд рухсатисиз ошкор қилиш энди жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Янги қонунга кўра, бу учун 18,75 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача қамоқ кўзда тутилган.
Президент Жапаров, Ғазо секторидаги ғайриинсоний ҳужумлар натижасида катта йўқотишларга учраётган Фаластин халқининг фожеаси ҳақида бутун дунё қайғуриши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида кечаётган бу инсоний фалокатдан кўз юмиш мумкин эмас.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов ва АҚШ давлат котибининг қуролларни назорат қилиш ҳамда халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Брент Кристенсен ядровий ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандумини имзолади. Кристенсеннинг таъкидлашича, Вашингтон терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик соҳасидаги бошқа умумий чақириқлар масалаларидаги ҳамкорлик учун Тошкентга миннатдорлик билдирган.
Устоз Мубашшир Аҳмаднинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ Ислом уламосининг суд иши бўйича махсус баёнот билан чиқди. Унда адвокат бўлиб ўтган суд жараёнлари бўйича баъзи тафсилотлар, фикрлар ва хулосаларини бўлишган. Баёнотда Устознинг суд жараёнини таҳлил қилган ҳуқуқшунос ушбу судга "раислик этувчи аввало қонунга, ўз виждони ва ички ишончига таяниб, иш бўйича аниқланган ҳолатларни инобатга олиб, тўпланган далилларга бирма-бир баҳо бериб, қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқариши"га умид билдирган.
Эндиликда Сингапурда вейплар ва шунга ўхшаш қурилмаларни олиб кириш, сотиш, сақлаш ва фойдаланиш мутлақо тақиқланади. Сақлаш ёки чекканлик учун 2000 сингапур доллари (1550 АҚШ долларидан кўпроқ)гача жарима мавжуд. Сотиш ёки олиб кирганлик учун — 10 000 сингапур доллари (7700 АҚШ доллари)гача жарима ёки 6 ойгача қамоқ (такрорий ҳолларда — 20 000 сингапур долларигача ёки 12 ойгача қамоқ) миқдорида жарима солинади.
Музокаралар давомида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий ва глобал аҳамиятга эга масалаларни муҳокама қилган.
Ўзбекистон президенти БМТ минбарида туриб Украина ва Ғазодаги урушларга нуқта қўйиш кераклигини таъкидлаган.