Миллий марказ катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг таъкидлашича, энг ёмони гиёҳванд моддалар эндиликда қаҳва, ширинлик ёки ичимликлар таркибида ҳам учраяпти. Улар битта истеъмолдаёқ қарамликни уйғотади.
Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га оид жиноят ишини биринчи инстансияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунлади. Устоз Мубашшир Аҳмадга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда Facebook, Instagram, WhatsApp Threads тармоқларини ўз ичига олган Meta компанияси ўз ваколатхонасини очиши мумкин.
Эртага соат 16:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлади. Айни дамда кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.
Ар-Риёдда Озодбек Назарбеков ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлиги маданият вазири Бадир бин Абдулла бин Муҳаммад бин Фарҳан Ал Сауд учрашувида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Саудия Арабистонида сақланаётган Марказий Осиё тарихига оид бетакрор ва нодир қўлёзмаларни ўзбек тилига таржима қилиш масалалари ҳам муҳокама этилган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўлим жазосини қайта тиклаш ташаббусига изоҳ берди: “Биз бу масалани ёлғиз ҳал қилмаймиз. Халқ билан маслаҳатлашамиз. Масала умумхалқ референдумига қўйилиши мумкин. Агар кўпчилик қўллаб-қувватласа, у ҳолда Конституция ва қонунларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, халқаро мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш лозим бўлади”, деган Жапаров.
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6–7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлат раҳбари ташриф доирасида Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Россияда меҳнат қилаётган фуқаролар учун тил ва билим синовларини соддалаштириш таклифини илгари сурилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев маълум қилди.
2025 йил I ярмида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етган. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 36,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 35,4 млрд долларга тенг бўлган. Охирги 3 ойда ташқи қарзимиз 3,8 млрд долларга, охирги 1 йилда эса 15,6 млрд долларга кўпайган.
Учрашувда минтақадаги, хусусан, Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги сўнгги воқеалар ҳам муҳокама қилинган. Шунингдек, делегация аъзолари кун давомида подшоҳнинг дин ва маданият масалалари бўйича бош маслаҳатчиси, шаҳзода Амир Ғозий, вақф ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад ал-Ҳалаяла, Иордания бош муфтийси Аҳмад ал-Ҳасанот ҳамда ташқи ишлар вазири Айман Сафадий билан ҳам учрашувлар ўтказган.