Навоий ва Тошкент вилоятларида жойлашган “Темирчи”, “Терекли” ва “Пирали” олтин конлари аукцион орқали сотилди. Уларнинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларидан ошади.

“Темирчи” конида тахминан 6 тонна олтин захираси бор. Унинг нархи 4 миллиард сўмдан 67 миллиард сўмгача кўтарилиб, “Заурис” масъулияти чекланган жамиятига сотилди.

“Терекли” конида 2 тонна захира мавжуд. Унинг баҳоси қарийб 20 баробар ошиб, 81 миллиард сўмга етди. Савдода “Тойлоқ Тоза Ҳудуд” масъулияти чекланган жамияти ғолиб бўлди.

Энг йириги - “Пирали” кони. 2,4 тонна олтин захирасига эга бу майдон қарийб 24 соатлик савдода бошланғич қийматидан 24 баробар қимматга, “Эн-Би-Кей 111” масъулияти чекланган жамиятига топширилди. Унинг 40 фоиз улуши Хитой фуқароси Чжан Цянга тегишли.

Инвесторлар 3 йил давомида ушбу майдонларда олтин қидириш ҳуқуқига эга. Қазиб олинган барча металлар давлат қабул кассаларига топширилиши шарт.

Мавзуга алоқадор