ўзбекистон
-
Ўзбекистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди, дейилади ТИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.
-
Миллий марказ катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг таъкидлашича, энг ёмони гиёҳванд моддалар эндиликда қаҳва, ширинлик ёки ичимликлар таркибида ҳам учраяпти. Улар битта истеъмолдаёқ қарамликни уйғотади.
-
Ўзбекистонда Facebook, Instagram, WhatsApp Threads тармоқларини ўз ичига олган Meta компанияси ўз ваколатхонасини очиши мумкин.
-
Ар-Риёдда Озодбек Назарбеков ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлиги маданият вазири Бадир бин Абдулла бин Муҳаммад бин Фарҳан Ал Сауд учрашувида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Саудия Арабистонида сақланаётган Марказий Осиё тарихига оид бетакрор ва нодир қўлёзмаларни ўзбек тилига таржима қилиш масалалари ҳам муҳокама этилган.
-
2025 йил I ярмида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етган. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 36,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 35,4 млрд долларга тенг бўлган. Охирги 3 ойда ташқи қарзимиз 3,8 млрд долларга, охирги 1 йилда эса 15,6 млрд долларга кўпайган.
-
Учрашувда минтақадаги, хусусан, Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги сўнгги воқеалар ҳам муҳокама қилинган. Шунингдек, делегация аъзолари кун давомида подшоҳнинг дин ва маданият масалалари бўйича бош маслаҳатчиси, шаҳзода Амир Ғозий, вақф ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад ал-Ҳалаяла, Иордания бош муфтийси Аҳмад ал-Ҳасанот ҳамда ташқи ишлар вазири Айман Сафадий билан ҳам учрашувлар ўтказган.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мунира Низомованинг маълум қилишича, Россия қамоқхоналаридаги ўзбекистонликларнинг 60 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ва уларни олиб ўтиш билан боғлиқ жиноятлари учун ҳибсга олинган. ТИВ расмийси ўзбекистонликларнинг Россия аэропортларида соатлаб ушлаб турилишини ҳам оқлашга ҳаракат қилган. "Аэропортларда Ўзбекистондан келадиган рейсларнинг текширувлари жуда узоқ ўтказиляпти. Ўртача 6−8 соат. Баъзан 10 соат, 12 соатлаб текширув бўлган ҳолатлар ҳам бор. Кўз олдингизга келтиринг, аёллар фарзандлари билан 12 соатлаб аэропортда ўтирса. Бу бекорга бўлаётгани йўқ-ку? Фуқароларимизнинг хорижда қилаётган хатти-ҳаракатларининг салбий таъсири бу", деган у.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов ва АҚШ давлат котибининг қуролларни назорат қилиш ҳамда халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Брент Кристенсен ядровий ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандумини имзолади. Кристенсеннинг таъкидлашича, Вашингтон терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик соҳасидаги бошқа умумий чақириқлар масалаларидаги ҳамкорлик учун Тошкентга миннатдорлик билдирган.
-
Президент матбуот котибининг ёзишича, энди Ўзбекистонда кафолатланган тиббий хизматлар кўпайтирилиб, камбағал оилаларнинг бунга сарф қиладиган харажати 2 карра қисқартирилади. Бунда уларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети тақдим этилади.
-
Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқларидан ёки интернетдан фойдаланиб, уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Шунингдек, болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланади. Таъкидланишича, болаларни турли зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган ишлар амалга оширилишига қарамай, бу борадаги номақбул ҳаракатлар камаймаяпти. Маълумотларга кўра, 2025 йил 8 ойида вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш жинояти 36 фоизга ортган.





















