ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампнинг фаластинликларни араб мамлакатларига кўчириш ҳақидаги таклифига муносабат билдирди. Фаластин халқи ўз ерларига содиқлигини ва ҳар қандай кўчириш ҳамда депортацияга қарши эканлигини маълум қилди. "Фаластинликларни ўз она юртларидан ҳар қандай баҳона билан кўчириш ёки йўқ қилишга уриниш барча халқаро ва инсон ҳуқуқлари нормаларига зиддир", дейилади баёнотда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга оғир бомбалар етказиб беришни қайта тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Ушбу қуроллар оғирлиги бир тоннага яқин бўлиб, улар асосан ҳаво ҳужумларида қўлланилади. Трамп ўз қарорини изоҳлар экан, бу қуроллар Исроил томонидан аввалдан сотиб олингани ва тўловлари амалга оширилганини таъкидлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторидан кўчиб чиқишга мажбур бўлган фаластинлик қочқинларни араб давлатларига жойлаштириш бўйича таклиф билан чиқди. Миср расмийлари эса Ғазо қочқинларини қабул қилишдан бош тортган.
Доналд Трамп раҳбарлигидаги АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларга қарши мисли кўрилмаган оммавий депортация амалиётини бошлади. Икки кунда 460 киши қўлга олинган, 23 январь куни эса яна 538 муҳожир ушланган, уларнинг 373 нафари жиноий айбловлар билан қўлга олинган.
Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хоннинг етакчи Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва олий суд раиси Абдул Ҳаким Ҳаққонийга нисбатан ҳибсга олиш ордери сўраш қарорини қоралади. “Толибон” ташқи ишлар вазирлиги баёнотида ХЖС дунёга инсон ҳуқуқларининг “ўзига хос талқинини” тиқиштирмаслигини таъкидлади.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги келишув доирасида асирларнинг иккинчи раунди алмаштирилди. Унда Ғазо секторида асирга олинган исроиллик тўрт нафар аёл аскар озод этилди. Келишув шартларига кўра, Исроил ҲАМАС томонидан асирга олинган ҳар бир аёл учун 50 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиш керак.
Оқ уй Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимини зудлик билан узайтириш зарурлигини билдирди. Бунга Исроил томони Ливаннинг ўт очишни тўхтатиш шартларига амал қилмади, деган иддаоси сабаб бўлмоқда.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Дамашқда Суриянинг янги маъмурияти раҳбари Аҳмад аш-Шаръа билан муҳим учрашув ўтказди. Учрашувда асосий эътибор Суриянинг иқтисодий тикланиши, барқарорлиги ва халқининг яхши ҳаёт кечириши учун зарур чора-тадбирларга қаратилди.
Ғазо шаҳридаги вайроналар ўртасида юзлаб фаластинликлар жума намозига йиғилди. Бу тарихий воқеа Ғазо шарқида жойлашган Умари масжиди харобаларида бўлиб ўтди. Мазкур масжид 2023 йил 7 октябрда бошланган ва 15 ойдан ортиқ давом этган Исроилнинг ҳарбий амалиёти давомида вайрон бўлган эди.