Исроил гаровдаги шахсларни озод қилиш эвазига фаластинликларнинг уйларига қайтишига рухсат берди ва назорат пунктларини очди. Ўз уйларига йўл олган фаластинликлар учун бу кун катта қувонч олиб келди. ҲАМАС фаластинликларнинг қайтишини ўз ғалабаси деб эълон қилди.
Саудия Арабистони душанба куни муқаддас шаҳарлар Макка ва Мадинада чет элликларга кўчмас мулкка сармоя киритишга рухсат берди. Бу қарор Саудия иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган.
Косовонинг Липлян муниципалитети турк тилига расмий мақом бериш тўғрисида тарихий қарор қабул қилди. Липлян турк тилини расмий тил сифатида тан олган Косоводаги учинчи муниципалитетга айланди.
Россиялик таниқли тадбиркор Сулаймон Керимов бу йил ҳам ўз ҳисобидан Саудия Арабистонига 5 минг мусулмонни Ҳаж зиёратига жўнатишни режалаштирган. 2,5 минг ваучер РФнинг 60 дан ортиқ минтақага тарқатилган диний ташкилотлар ўртасида тақсимланади. Қолган 2,5 минг ваучер эса Доғистон аҳолиси учун мўлжалланган.
Исроил ҲАМАС билан тузилган сулҳ доирасида 114 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Улар Рамаллоҳ шаҳрига учта автобусда етиб келди ва аҳоли уларни қувончли тантаналар билан кутиб олди. Озод қилинганлар орасида 16 ёшли ёшлардан тортиб, 69 ёшли Муҳаммад ат-Тоус каби 39 йил қамоқда бўлганлар ҳам бор.
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.
Колумбия ҳукумати АҚШ томонидан жорий этилган иқтисодий босимлар ва 25 фоизлик тариф таҳдидларидан сўнг президент Дональд Трампнинг барча шартларини қабул қилди. Колумбия президенти аввалроқ АҚШдан депортация қилинган колумбияликларни ҳарбий самолётларда эмас, балки фуқаролик самолётлари орқали қайтаришни сўраган эди.
Серб ўнг қанот экстремистлари Сребреница геноциди қурбонлари дафн этилган мусулмон қабристонида таҳқирлаш амалини содир этди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, мазкур ҳаракат серб православ руҳонийси Лука Бабич томонидан уюштирилган. Бабичга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинмоқда.
Афғонистон ҳукумати Канада қуролли кучлари фахрийси Девид Лаверини 2,5 ойлик ҳибсдан сўнг озод қилди. Маълумотларга кўра, Лавери Қатарнинг воситачилигида озод қилинган.
Ливан ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ назорати остидаги келишув яна уч ҳафтага, 2025 йил 18 февралгача узайтирилди. Келишувга кўра, Исроил армияси 26 январгача ўз позицияларини Ливан ҳарбийларига топшириши лозим эди. Бироқ, ҳужумлар давом эмоқда, бир кунда 22 киши ҳалок бўлиб, 124 киши яраланди.