1 июлдан БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик бир ой муддатга Россияга ўтди. Россия раислигидаги асосий тадбирлар ой ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда ҳамда улар янада адолатли, демократик ва барқарор дунё тартибини барпо этиш, Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, шунингдек, БМТнинг КХШТ, МДҲ ва ШҲТ билан ҳамкорлигига бағишланади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 270 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида БМТ шафелигида Афғонистон бўйича учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда АҚШ бошқа бир қатор мамлакатлар билан бирга Афғонистоннинг банк ва иқтисодий фаолиятига қўйилган чекловларни бекор қилишга ваъда берди. Толибон ушбу ваъдани олқишлади. “Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, АҚШ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг позицияси олқишга лойиқ”, - деди Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Bild нашри маълумотларига кўра, Исроил июль ойининг иккинчи ярмидаёқ Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши ҳарбий амалиётни бошлаши мумкин. Аввалроқ Ливан-Исроил чегарасида юзага келиши мумкин бўлган кескинлашув фонида кўплаб давлатлар, жумладан Канада, Германия, Нидерландия ва АҚШни ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирган эди.
Туркия президенти девонининг Ахборот-коммуникация бошқармаси раҳбари, профессор Фахриддин Алтун мамлакатдаги суриялик қочқинлар билан боғлиқ вазият ҳақида баёнот берди. Унга кўра, ҳукумат мамлакатда салбий муҳит яратиш ва жамиятда қочқинларга нисбатан кескинликни кучайтиришга уринишларни диққат билан кузатиб бормоқда. Алтуннинг маълум қилишича, мамлакатда душман унсурлар бошчилигида барқарорликни бузишга қаратилаган провакацион ҳаракатлар бошланган.
Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик якунланди. Саммит 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида ШҲТ+ форматида 16 давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтади. Бу галги йиғилишда Туркия, Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, Қатар, БАА ва Туркманистон раҳбарлари ҳам кузатувчи мақомида иштирок этади. Шунингдек, Беларуснинг ШҲТга тўлақонли аъзолиги бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Учрашувда Афғонистонда юзага келаётган вазият муҳокама қилиниб, афғон халқига гуманитар ёрдамни кенгайтириш, жаҳон ҳамжамиятининг бу мамлакатга нисбатан умумий стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерришни “Олий даражали дўстлик” ордени билан мукофотлаган.
Мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин. Маълумот учун, янги қарор 14 июндан кучга кирган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 269 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
АҚШда полициячи Мьянмадаги геноциддан қочиб, океан ортига бошпана излаб борган мусулмон оиланинг 13 ёшли фарзандини отиб ўлдирди. Расмийлар ушбу ҳодисада полициячини оқлаб, боланинг қўлида ўйинчоқ қурол бўлганини сабаб қилиб келтирмоқда. Полициячининг ўзи эса бола ва унинг шериги Манхеттен шимоли-ғарбидаги дўконни умарган талончиларга жуда ўхшашлигини баҳона қилган