Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ташкилот номидан номаълум шахснинг Париж Олимпиадасида “қон дарёси”ни оқизиш билан таҳдид қилган видеога алоқадорлигини рад этди. Кузатувчиларнинг фикрича, Фаластин қаршиликларини ёмонотлиқ қилишга уриниш ортида Исроил ва унинг иттифоқчилари турибди.
Британия Қуролли Кучлари қўмондони генерал Роланд Уокер келгуси уч йил ичида урушга тайёргарлик кўриш, 2027 йилгача британ армиясининг жанговар қобилиятини икки баробарга ошириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Россия, Эрон ва Хитой Британияга хавф туғдириши мумкин. “Уруш муқаррар эмас, аммо можарога тайёргарлик кўриш ва унинг олдини олиш учун вақт етарли”, деди қўмондон.
Бангладешда давлат иш ўринлари учун квота тизимига қарши кенг кўламли намойишлар Олий суд ҳукумат қарорини бекор қилганига қарамасдан давом этмоқда. Тўқнашувларда камида 187 киши ҳалок бўлди. Комендантлик соати пайшанбагача узайтирилди, бутун мамлакат бўйлаб интернет ўчирилган. Бош вазир Шайх Ҳасина чекловчи чоралар вазият яхшиланмагунча давом этишини маълум қилди.
Исроилнинг Фаластинда 2023 йил 7 октябрдан буён давом эттираётган қирғинбарот урушида нималарни йўқотди? Урушдан азият чекаётган, қурбон бераётганлар фақат Фаластин томоними – 9 ойда Исроилнинг йўқотишлари.
Россия Давлат Думаси депутати Сергей Каргинов меҳнат муҳожирларининг ноқонуний яшаш жойлари ҳақида хабар берган россияликларга 100 минг рубль миқдорида бонуслар тўлашни таклиф қилди. Депутат ўз таклифини муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятлар тобора зўравонликка айланиб бораётгани билан изоҳлади. Айни пайтда мамлакатдаги меҳнат муҳожирлари сони охирги 10 йилдаги энг паст даражага тушган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 291 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Эфиопия жанубида кучли ёғингарчиликлар сабабли рўй берган кўчкиларда ҳалок бўлганлар сони камида 157 нафарга етди. 21 июль куни рўй берган кўчкидан ҳалок бўлганларни қутқаришга йиғилганларнинг кўпчилиги иккинчи кўчки остида қолиб ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Фатҳ партияси вакиллари Пекинда ўн йилликлар давом этган зиддиятларга барҳам бериш ва Фаластин бирлигини мустаҳкамлаш бўйича келишувни имзолади. 21 июль куни Фаластин гуруҳлари ўртасида бошланган музокараларда ҲАМАС ва Фатҳдан ташқари, яна 12 та Фаластин ҳаракати вакиллари иштирок этди.
Саудия Арабистони ижтимоий тармоқлар ва ОАВда қироллик Исроил Яманнинг Ҳудайда шаҳрига берган авиазарбаларига алоқадор экани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. “Қироллик ҳеч кимнинг ўз ҳаво ҳудудини бузишига йўл қўймайди”, - деди Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Турки Ал-Малики.
Standard & Poor's рейтинг агентлиги эълон қилган статистик маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида жаҳон миқёсида сукук эмиссиясининг умумий ҳажми 91,9 миллиард долларни ташкил этган. Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён исломий сукук облигацияларини чиқаришда тезлашув кузатилган, кўплаб давлат идоралари ва хусусий сектор ўз режаларини амалга оширишда зарур бўлган ликвидликни таъминлаш учун ушбу воситага таянмоқда.