Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху АҚШ Конгрессидаги нутқида президент Байденга Исроил давлатини кучли қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Рафаҳда Исроил армияси томонидан “бирорта ҳам бегуноҳ фаластинлик ўлдирилмаганини” маълум қилди - асосий иқтибослар.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 293 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Канаданинг Калгари шаҳридаги мусулмонлар жамоаси йирик ислом марказини қуришни бошлади ва маҳаллий аҳолини ушбу марказ келажакда қандай фаолият кўрсатиши билан таништириш мақсадида “барбекю пикник” ташкил этди. Жамоа ер участкасини 15 йил муқаддам сотиб олган, бироқ лойиҳалаштириш ва тасдиқлаш жараёнларида кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Қиймати 12 миллион долларлик марказ қурилишини 2027 йилгача якунлаш режалаштирилган.
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси аёл йўловчилар парвоз вақтида ўзларини қулай ҳис қилишлари учун дунёда биринчи бўлиб ўриндиқларни эркак йўловчилардан алоҳида танлаш имкониятини тақдим этди. Эндиликда, онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида саёҳатчилар ёнида ўтирган йўловчиларнинг жинсини кўришлари ва агар хоҳласалар, бошқа аёллар ёнидаги ўриндиқларни танлашлари мумкин бўлади.
Париждаги Олимпиада очилишида мамлакат байроғини кўтариш ишониб топширилган исроиллик дзюдочи Питер Палчик Ғазога ташлаш учун мўлжалланган бомбаларга имзо чекди. "Бу сиз учун менинг мамнуниятимдир", деб ёзди келиб чиқиши қримлик бўлган Палчик ижтимоий тармоққа жойлаштирган Исроил бомбалари билан тушган сурати остига.
Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида БРИКСга аъзо мамлакатлар, шунингдек, араб-мусулмон дунёси – МДҲ, Осиё ва Африканинг 20 давлатидан келган қорилар иштирокида Қуръони карим тиловати бўйича мусобақа бошланди. Ғолиб 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.
Франция ҳеч қачон спортда очиқ кийишни тақиқламайди, лекин Олимпиада ўйинларида аёлларнинг ёпиқроқ кийим кийишини бемалол тақиқламоқда. Бу маданий ва диний қадриятларга асосланган яққол жинсий камситишдир.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 292 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Январь-июнь ойларида Афғонистонда 292 нафар тинч аҳоли мина ва уруш давридаги ўқ-дорилар портлашидан жароҳат олди, улардан 256 нафари болалардир. БМТ маълумотларига кўра, барча портлашларнинг ярми болалар ўйнаётган пайтда содир бўлган, яна 15 фоизи металлолом йиғиш вақтида рўй берган.
Суданда ҳукумат армияси ва ҳарбийлашган Тезкор Ҳаракат Кучлари ўртасида 15 ойдан буён давом этаётган тўқнашув туфайли энг камида 16 минг киши ҳалок бўлди, 7,2 миллиондан зиёд киши ўз уйларини ташлаб кетди. Шунингдек, 23 миллион киши тўйиб овқатланмаслик, 750 минг киши эса буткул очарчилик ёқасида.