Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик қўмитаси ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг Теҳронда ўлдирилгани муносабати билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. Эрон президенти Масуд Пезешкиян Ҳаниянинг ўлдирилишига изоҳ берди.
АҚШнинг Филадельфия штатида масжидга кетаётган эркак номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилди. Қотил қурбони ерга йиқилганидан кейин ҳам отишни тўхтатмаган ва сўнг машинасида қочиб кетган. Ҳозирда полиция томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Исроил ҳарбий учоқлари Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондонларидан бири, Ҳасан Насруллоҳнинг катта ҳарбий маслаҳатчиси ва юқори аниқликдаги ракета лойиҳаси раҳбари Фуад Шукрни ўлдириш мақсадида Ливан пойтахти Бейрут шаҳридаги бинолардан бирига ҳужум уюштирди. Манбаларга кўра, Фуад Шукр ҳужумдан аввалроқ бинони тарк этган, ҳодисада уч киши – бир аёл ва икки бола ҳалок бўлди, кўплаб инсонлар жароҳатланди.
Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкияннинг иннагугурация маросимида иштирок этиш учун Теҳронга борган ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияга суиқасд уюштирилди. Ҳания ва унинг бир тан соқчиси ҳалок бўлди.
Урушнинг дастлабки ойларида ҳалок бўлганлар сони фақатгина касалхоналарга келган жасадларни санаш ҳамда қурбонларнинг исми ва паспорт рақамларини ўз ичига олган маълумотлар орқали ҳисобланган. Можаро давом этар экан, касалхона ва ўликхоналарнинг аксари ишдан чиққани сабабли, расмийлар бошқа усулларни ҳам қўллашга мажбур бўлишди.
Толибон ҳукумати Афғонистоннинг Ғарб мамлакатларидаги собиқ маъмуриятга содиқ қолаётган бир қатор элчихоналари билан консуллик алоқаларини узганини маълум қилди. Ҳозирча ҳеч бир давлат 2021 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Толибон ҳукуматини расман тан олгани йўқ, бироқ сўнгги уч йил ичида Кобул айрим қўшни давлатлардаги элчихоналарга ўз элчиларини тайинлади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 298 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Ҳизбуллоҳ Ливаннинг тоғли ҳудудидан муваффақиятли фойдаланган ҳолда қаршилик жангчиларига Исроил ҳаво ҳужумларидан яширинишга ёрдам берувчи туннеллар тармоғини яратди. Истеъфодаги бригада генерали Фади Довуднинг сўзларига кўра, туннеллардан бошпана сифатида фойдаланиш ва энг кутилмаган жойларда ер остидан ҳужум қилиш эҳтимоли "душманнинг барча ҳарбий устунликларини нолга туширади".
Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши аёлларнинг тор қора либосларни кийшларини тақиқловчи фатво чиқарди. “Жамият барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, диний ва миллий одоб-ахлоқ меъёрларини ҳурмат қилиш мақсадида аҳоли маданиятимиз, динимиз ва миллатимизга ёт, ахлоққа тўғри келмайдиган, ғаразли мақсадларда тарғиб қилинадиган ҳар қандай кийим кийишдан ўзини тийиши лозим”, — дейилади фатвода.
Россия Давлат думаси депутатлари РФ фуқаролигини олган хорижликлар учун ҳарбий хизмат муддатини узайтириш ҳамда чақирув ёшини ошириш таклифини илгари сурди. Айни пайтда Россия Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш муддати бир йил, энг юқори чақирув ёши эса 30 ёшни ташкил этади.