АҚШ, Буюк Британия ва Франция Эрон пойтахтида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан Россия томонидан тайёрланган БМТ Хавфсизлик кенгаши баёноти лойиҳасини блоклади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 300 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Япониянинг Нагасаки шаҳри маъмурияти шаҳарга АҚШ қўшинлари атом бомбасини ташлаганини хотирлаш маросимига Исроилни таклиф қилмади. 9 август куни ушбу санага 79 йил тўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан чоршанба куни фавқулодда йиғилиш ўтказади. Фавқулодда йиғилиш ўтказиш талаби Эрондан келган ҳамда Россия, Жазоир ва Хитой томонидан қўллаб-қувватланган.
Тармоқларда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ҳалок бўлгани айтилаётган бино тасвирлари пайдо бўлди. Тасвирларда бинонинг фақат Ҳания ва тансоқчиси бўлган қисми зарарланганини кўриш мумкин. Ушбу тасвирлар ҳақиқат бўлса, маълумот ички разведка томонидан Исроилга тақдим этилганидан дарак беради.
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эрон пойтахти Теҳронда ўлдирилганидан сўнг унинг ўрнига ким ҳаракат раҳбарлигини эгаллайди, деган саволлар пайдо бўлди. Экспертлар уч кишининг номзодини тилга олишмоқда.
Британиянинг Саутпорт шаҳрида душанба куни рақс дарсида номаълум шахс болаларга ҳужум қилди, улардан уч нафари ҳалок бўлди, бир қанчаси яраланди. Ҳужумчининг Угандадаги геноциддан қочиб, Британияда паноҳ топган оиланинг 17 ёшли ўғли амалга оширгани айтилмоқда. Ҳодисадан сўнг шаҳарда тартибсизликлар рўй берди, юзлаб ўта ўнг экстремистлар Islam Society масжидига ҳужум уюштирди.
Ливан матбуотининг ёзишича, Исроил ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ўлдиришда учинчи давлат ёрдамидан фойдаланганини ёзмоқда. Маълумотларга кўра, учинчи давлат ҳудудидан бошқарилувчи снаряд учирилган.
ҲАМАС етакчисининг Исроил томонидан ўлдирилиши дунё кун тартибини ўзгартириб юборди. Етакчи мамлакатлар раҳбарлари, ташқи сиёсат идоралари ва ташкилотлар ўз муносабатини билдирмоқда.
Британия ҳукумати афғон қочқинларини мамлакат ҳудудидаги оилалари билан бирлаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг Афғонистонликларни қайта жойлаштириш дастури муддатини узайтирмоқчи. Ҳозиргача ушбу дастур бўйича Британияга 6500 га яқин афғон келган, улар орасида аёллар ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва прокурорлар бор.