Бангладеш муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳусайн Мьянманинг Ракхайн штатидаги можаролардан қочган 8 мингга яқин роҳинжа мусулмонлари Бангладешга етиб келганини маълум қилди. “Мамлакат кўпроқ қочқинларга гуманитар бошпана бериш имкониятига эга эмас ва энди роҳинжа мусулмонларини қабул қила олмайди”, - деди у.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 335 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Беларус Мудофаа вазирлиги 5 сентябрга ўтар кечаси давлат чегарасини бузиб ўтган бир қанча рус учувчисиз учоқлари уриб туширилганини маълум қилди. “Шаҳед” типидаги учувчисиз учоқлар қирувчи самолётлар ёрдамида йўқ қилинган. Telegram-каналларда портлашлар эшитилиб, ёнғинлар бошлангани хабар қилинди.
АҚШнинг Жоржия штатида 14 ёшли ўқувчи мактабда отишма содир этди. Натижада тўрт киши – икки ўқувчи ва икки ўқитувчи ҳалок бўлди, 30 га яқин киши жароҳатланди. Қўлга олинган ўсмир ўтган йили мактабда отишма содир этилиши ҳақида таҳдидли аноним хабар юборгани учун сўроқ қилинган.
Россияда миграция ва такси хизматлари соҳасини тартибга солишга қаратилган қонунчилик талаблари кучайтирилиши ортидан ҳайдовчи етишмаслиги кучайиб бормоқда. Йил охирига келиб 130 минг нафар такси ҳайдовчиси керак бўлади. Ҳайдовчилар етишмовчилиги такси нархларининг “ўнлаб фоизга” ошишига сабаб бўлиши кутилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 334 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия армияси томонидан Украинанинг Полтава шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 нафарга, ярадорлар сони эса 271 нафарга етганини маълум қилди.
Индонезиянинг Бали оролида хорижлик сайёҳлар сони кўпайиши ортидан жиноятчилик авж олиб, меҳнат бозорида рақобат кучайгани маълум қилинди. Шу боис ҳукумат ушбу ҳудудда туризм ислоҳотини амалга ошириш, “гиёҳванд моддалар, жиноий гуруҳлар ва бошқа муаммоларни олиб келаётган” хорижликларни депортация қилишни режалаштирмоқда.
Айни пайтда дунё яна қайта шаклланиш остонасида турибди. Бунинг белгиларини дунёни ларзага солаётган воқеа-ҳодисаларда кўриш мумкин. Россия-Украина урушидан аввалроқ заифлашиб бораётган империя – АҚШ ва янги пайдо бўлган куч – Хитой ўртасидаги уруш қайсидир маънода бошланиб бўлди.
Россия қўшинлари Украинанинг Полтава шаҳрига иккита баллистик ракета билан ҳужум қилди. Натижада энг камида 41 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ракеталар таълим муассасаси ва шифохона ҳудудига келиб тушган.