Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 340 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Американинг Foreign Affairs нашри муаллифлари Грэм Эллисон ва Амос Ядлиннинг фикрича, Нетаняхунинг муросасиз ёндашуви Исроилни ғалаба қозониб бўлмайдиган урушга олиб кириши мумкин. Мақолада айтилишича, бугун Исроилнинг аввалги 13 бош вазиридан бирортаси ҳокимият тепасида бўлганида, Исроилнинг ўзи ишлаб чиққан ва май ойи охирида АҚШ таклиф қилган келишувни қабул қилиши аниқ эди.
Латвияда Беларус ҳудуди орқали кирган Россия учувчисиз учоғи ҳалокатга учради. Латвия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳудуди бузилиши тасодифий бўлганини маълум қилди. Шундан бўлишига қарамасдан, бу ҳақда НАТОга аъзо давлатлар хабардор қилинган ва рус элчиси ТИВга чақирилган.
Россия ҳукуматига муҳожирлар ҳуқуқларини чеклаш бўйича яна бир ташаббус кўриб чиқиш учун тақдим этилди. ЛДРП бош вазир Михаил Мишустинга муҳожирларнинг фарзандларига РФ бюджети ҳисобидан бепул таълим беришни тақиқловчи таклифни тақдим этди. Лойиҳа ташаббускорларига кўра, Россия мактабларида муҳожир болаларнинг таҳсил олиши нафақат ўринлар етишмовчилигига, балки маҳаллий ўқувчилар таълим даражасининг пасайишига сабаб бўлмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 338 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Нигер давлатида лой ва ёғочдан қурилган ноёб 200 йиллик масжид биноси кучли ёғингарчиликлар сабабли қисман вайрон бўлди. Ёмғирлар мавсумида мамлакат бўйлаб 217киши табиий офат қурбони бўлди.
Иордания фуқароси Маҳир Ҳижазий Иордания-Исроил чегарасида қуролли ҳужум уюштириб, 3 исроилликни ўлдирди, ўзи ҳам шаҳид этилди. Иордания ҳукумати ҳужумни қоралади, Исроил эса чегара пунктини ҳар икки томондан ёпиб қўйди.
Франциядаги секуляризм сиёсатининг мамлакатдаги мусулмон жамиятига ҳамда унинг радикаллашувига таъсири алоҳида тадқиқ этилиши керак бўлган мавзу ҳисобланади. Бу масала Франция сингари Ўзбекистонда ҳам содир бўлаётган жараёнларнинг қаерга қараб кетаётганини тушуниш учун жуда муҳимдир.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 336 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Павел Дуров Францияда қўлга олинганидан сўнг илк бор баёнот билан чиқди. У Telegram кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликка тайёрлиги бироқ ўз принципларидан воз кечмаслигини маълум қилди.