НАТО томонидан тайинланган турк захира баталонини Косовога топшириш ишлари якунланди
КФОР томонидан қилинган ёзма баёнотда Турк захира батальонининг Косовага кўчирилиши якунлангани ва бундан олдин минтақада жойлаштирилган Италия бўлинмасининг ўрнини эгаллаши билдирилди.
Баёнотда 65-механиклаштирилган пиёда бригада қўмондонлигидан тахминан 350 нафар ходимнинг КФОР бўлинмалари билан бир қатор фаолият олиб бориши ва хавфсизлик вазиятидаги ўзгаришларга жавобан тайинланиши қайд этилди.
КФОР ўзининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг узоқ йиллик мандатига мувофиқ ҳар қандай мумкин бўлган кучайиши хавфининг олдини олиш ва ҳар қандай хавфсизлик ценарийси билан курашиш учун яхши позицияга эга эканлиги таъкидланди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорига кўра, Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида 1999 йил 12 июнда Косовода ўз вазифасини бошлаган КФОР, НАТОга аъзо ва НАТОга аъзо бўлмаган 29 давлатдан 4500 га яқин халқаро ҳарбий хизматчига эга.
Турк аскарлари 1999 йилдан бери Косоводаги КФОР таркибида хизмат қилмоқда. КФОР мамлакат шимолидаги охирги кескинликдан сўнг минтақадаги фаолиятини кучайтирди.













