Афғонистон олий таълим вазири Шайх Нида Муҳаммад Надим Япония элчиси Такаёши Куромая билан учрашди. Музокараларда таълим ва гуманитар ёрдам соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, элчи Япониянинг Афғонистонни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган. Шунингдек, у Ислом Амирлигининг қатор соҳаларда эришаётган ютуқларини эътироф этган.

Шайх Надим Японияга гиёҳвандларни даволаш ва қочоқлар муаммоларини ҳал қилишда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирган. У вазирликнинг ҳам маънавий, ҳам ижтимоий эҳтиёжларга жавоб берадиган диний ва дунёвий таълимни ривожлантириш тарафдори эканини алоҳида таъкидлаган.

Мавзуга алоқадор