афғонистон
-
Афғонистон ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, 12 окябрга ўтар кечаси ўтказилган операцияда 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган ва улардан 30 нафари жароҳатланган. Шунингдек, 20 та Покистон хавфсизлик пости вайрон қилинган.
-
Tolo News нашрининг хабар беришича, Афғонистонда интернет тўлиқ тикланган. 29 сентябр куни дунёда интернет эркинлиги мониторинги билан шуғулланувчи NetBlocks ташкилоти «Толибон» оптик толали интернетни ўчирганини билдирганди.
-
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг маълум қилишича, “Толибон” 2024 йилнинг декабридан бери Афғонистон қамоқхонасида сақланаётган америкалик – Амир Амирийни озод қилган. Рубио шу муносабат билан кўрсатган ёрдами учун Қатарга миннатдорлик билдирган.
-
Афғонистон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода давлат хизматчиларига иш жойида смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади. Tolonews'нинг ёзишича, бундан олдин Ислом амирлигининг қатор ҳудудларида Wi-Fi хизмати тўлиқ ўчирилган ва бутун мамлакат бўйлаб оптик толали интернет фаолияти тўхтатилганди. Ҳукумат ушбу чекловларни "ахлоқсизликка қарши кураш" билан изоҳламоқда.
-
Афғонистон адлия вазирлиги янги қонун чиқариб, тўйлардаги ортиқча урф-одат, маросим ва харажатларни тақиқлади. Ҳужжатда бу каби одатларнинг Исломга тўғри келмаслиги ҳамда турган-битгани исрофгарчиликдан иборатлиги айтилган. Ушбу тақиқ совчилик маросими, тўй олди ва тўйдан кейинги зиёфатлар, ҳашаматли дастурхонлар, тўёна, сеплар, унаштирув маросими, қимматбаҳо совғалар алмашишдан тортиб келиннинг куёвникига олиб келиши керак бўлган жиҳозларгача ўз ичига олади.
-
Қирғизистонга ташриф буюрган Афғонистон савдо ва саноат вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация мамлакатда ривожланиб бораётган ҳалол индустрия маҳсулотлари билан таништирилди. Муҳокама қилинган истиқболли йўналишлар орасида қўшма иқтисодий лойиҳалар, Афғонистон фуқаролари учун "Ҳалол" туризм йўналишларини ривожлантириш ҳамда Қирғизистоннинг халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш масалалари ҳам ўрин олган.
-
Ўзбекистон 18 ой ичида якунланиши режалаштирилган тўртта лойиҳага 243 млн доллар сармоя киритади. Бу орқали Афғонистон Ўзбекистондан 800−1000 МВтгача электр энергиясини импорт қилиш имкониятига эга бўлади.
-
Уларнинг 1,4 миллиони оғир даражадаги очарчилик ҳолатида. Мигрантларнинг қайтиши ва ресурслар камайиши сабабли бу вазият кундан-кунга оғирлашмоқда.
-
"БМТ бетараф муассаса бўлиб қолиши керак эди. Бироқ ҳозирда у Ғарбнинг сиёсий кўрсатмалари таъсирида фаолият юритмоқда. У ўз самарадорлиги ва мустақиллигини йўқотган", дейди Афғонистон ҳукумати сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
-
Теҳроннинг Муртазо Герд туманидаги уйда ёш аёл пичоқланган. Унинг икки ёшдан беш ёшгача бўлган уч фарзанди ҳам ваҳшийларча ўлдириб кетилган. Афғонистон Муваққат ишлар вакили Фазл Муҳаммад Хоқоний масала аллақачон Эрон расмийларига юборилганини ва элчихона вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаган.





















