Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5 февраль куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4–5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади. Ташриф давомида Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар ўтказилади. Шунингдек, қўшма бизнес форуми ва бошқа муҳим тадбирлар режалаштирилган.
Ўзбекистон TUSAŞ (Туркия аэрокосмик компанияси) томонидан ишлаб чиқарилган ANKA учувчисиз учоқларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Дронларни тез орада етказиб бериш бошланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президентининг қарори асосида Ўзбекистон ҳаётида фаол иштирок этаётган, республикада хайрия (меценат) фаолиятин олиб бораётган хориждаги ватандошлар учун миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳамда «Ватандош» картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат — «Ватандош» гувоҳномаси бериладиган бўлди. Унинг имтиёзлари ва шартлари маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади. Фаластин халқига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини келгуси йили Самарқандда ўтадиган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” саммитида ҳам муҳокама қилиш нияти билдирилди.
Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС саммити давомида 13 та давлат, жумладан, Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон ва Беларусь бирлашманинг ҳамкор давлатлари мақомини олди. Бу клубга қўшилиш йўлидаги мажбурий босқич ҳисобланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияда бўлиб ўтган “БРИКС плюс” форматидаги саммитда нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон БРИКС давлатлари билан шериклик алоқаларини фаол ривожлантириш ниятида эканини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг БРИКС билан боғлиқ режалари ҳамда Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам тўхталди.
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида бож олинмайдиган махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин. Самарқандда бўлиб ўтган ҳудудлараро форумда Манғистау вилояти ҳокими ушбу таклифни илгари сурди. Шунингдек, Манғистау ва Ўзбекистонни боғлайдиган автомобиль йўли қурилаётгани маълум қилинди.
Саудия Арабистонининг Jamjoom Pharma компанияси Тошкент вилоятидаги Tashkent Pharma Park кластери ҳудудида фармацевтика заводи қуради. Янги корхона тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти билан қурилади ва ва 2025 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.