Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.
Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. Аввалроқ ТИВ Қозоғистон ва Россия маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этишга келишиб олгани ҳақида огоҳлантирган эди.
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Зиёрат туризми бўйича «Умра плюс» дастури йўлга қўйилади. Президент Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга тайёрлигини айтди.
Uzbekistan Airways «Ҳаж-2024» дастури доирасида 124 та чартер йўловчи парвозини амалга оширади. 15 минг 130 нафар зиёратчи Boeing 767 самолётларида ташилиши, уларга аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида иссиқ нонушта, парвоз давомида эса махсус таомлар тарқатилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиш, шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш, Трансафғон темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида, деб хабар берди Афғонистон ТИВ.
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистонидаги "Al Faris International" компанияси раиси Осама бин Солиҳ билан учрашди. Қайд этилишича, компания сармояси билан ташкил этилган халқаро мактаблар дунё мамлакатлари халқаро стандарти "IBO"га асосан фаолият олиб бормоқда. Улар Саудиядаги мактаблар орасида энг юқори ўринларда туради.
Ўзбекистонда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Кувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармони Аҳмад Алхутами билан учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Сўнгги кунларда россиялик чегарачилар аэропортлар ва ер усти ўтказиш пунктларида нафақат Тожикистон фуқаролари, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга ҳам Россия ҳудудига киришни оммавий равишда тақиқламоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг айтишича, ушлаб турилганларнинг тўртдан бир қисмигина Тожикистон фуқаролари, ундан икки ҳисса кўпи — Ўзбекистондан келган муҳожирлар, қолганлари Қирғизистон вакиллари.