халқаро суд
-
БМТнинг Халқаро суди Исроилни Фаластин ҳудудларини ишғол қилишни дарҳол тўхтатишга чақирди. Шунингдек, Халқаро суд Исроил Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда босқинчи ҳисобланишини қайд этиб, ундан Фаластин ҳудудларидаги “адолатсиз ҳаракатлари” туфайли етказилган барча зарарни қоплашни талаб қилди.
-
Халқаро суд Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбланаётган Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху ва мудофаа вазири Йоав Галантга қарши якуний ҳукмни эълон қилишни кечиктирди. Бунга Британиянинг мазкур масалада Халқаро суд юрисдикциясига қарши аризаси сабаб бўлди.
-
Америкалик конгрессменлар Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху ва мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бериш талаби учун Халқаро жиноят судидан ўч олмоқда. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, ХЖС ходимлари АҚШ визаларини ололмайди, уларнинг АҚШдаги активлари ва кўчмас мулк билан боғлиқ операциялари музлатилади.
-
Халқаро суд Исроилга ҳарбий тажовузларни дарҳол тўхтатиш ҳамда Ғазо секторидаги асосий хизматлар ва инсонпарварлик ёрдамларига тўсиқсиз етиб боришни таъминлаш учун “Рафаҳ” чегара постини очиқ қолдиришни топширди. ҲАМАС эса Халқаро суддан нафақат “Рафаҳ”, балки бутун Ғазодаги тажовуз ва геноцидни тўхтатиш ҳақида қарор чиқаришини кутганини маълум қилди.
-
БМТ Халқаро суди Исроилга Ғазога гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз етказилишини таъминлаш ва фаластинликларнинг ҳуқуқларини бузмасликни буюрди. Халқаро суд Ғазодаги вазият 2024 йил 26 январдаги тақиқлардан кейин янада ёмонлашди, бу эса янги чоралар кўришни талаб қилади, деб ҳисоблайди.
-
Чилилик 620 нафар юрист Халқаро жиноий судга Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бошқа Исроил расмийларига қарши Фаластин ҳудудида содир этилган жиноятлар учун даъво аризаси берди. Даъвода Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари содир этилгани ҳақида далиллар келтирилган.
-
Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция лойиҳасини тақдим этди. Сешанба куни Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилиши кутилаётган мазкур ташаббусга АҚШ қарши чиқди.
-
Ливанлик судья Наваф Салам Халқаро Суднинг янги раиси, "Ғазо геноциди" иши бўйича чиқарилган барча қарорларда Исроилни ёқлаб овоз берган угандалик судья Жулиа Себутинде эса раис ўринбосари этиб сайланди.
-
Бельгия Исроилга порох экспорт қилувчи PB Clermont заводига берилган лицензияларни вақтинча тўхтатди. Бунга Халқаро суднинг 27 январдаги қарори ва Ғазо секторидаги гуманитар вазият қабул қилиб бўлмайдиган даражада ёмонлашгани сабаб қилиб кўрсатилди.
-
Япониянинг Itochu компанияси Ғазодаги уруш сабабли Исроилнинг Elbit мудофаа ширкати билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни тўхтатади. “Itochu ўтган ой Халқаро суд Исроилга фаластинликларга қарши геноцид ҳаракатларининг олдини олиш ва тинч аҳолига кўпроқ ёрдам беришни топширганидан кейин ҳамкорликни тугатишни режалаштирмоқда”, ‑ деди компания молиявий директори.
- 01
- 02





















