владимир путин
-
Россия президенти Владимир Путин яқин йилларда мамлакатда ходимлар ва малака етишмаслиги муаммоси кузатилишини маълум қилди. У меҳнат бозорида яқинлашиб келаётган ходимлар танқислигини паст малакали муҳожирлар ҳисобидан қоплашни тақиқлади. "Бизга бошқа ёндашувлар керак", - деди Россия президенти.
-
РФ президенти Владимир Путин Украина F-16 самолётларини учинчи давлатлар аэродромларидан учирса, ушбу аэропортлар Россиянинг қонуний нишонига айланишини маълум қилди. Путин, шунингдек, Россиянинг бошқа давлатларга ҳужум қилиши эҳтимоли ҳақида гапириб, “Россия фақат руслар учун” чақириғига муносабат билдирди.
-
Россия президентлиги учун сайловлар бўйича протоколларнинг 80 фоизини кўриб чиқиш натижаларига кўра Путин 87,15 фоиз овоз тўплади.
-
Россияда президентлик сайловлари бошланди, у мамлакат тарихида илк бор уч кун - 15, 16 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади. Сайлов босиб олинган Қримда ва Украинанинг Россия назорати остидаги ҳудудларида - Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳам бўлиб ўтади.
-
Россия президенти Владимир Путин 19-марта халққа мурожаат қилиб, Ғарбни яна бир бор огоҳлантирди, геосиёсатдаги янги кучлар мувозанати ҳақида гапирди, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва инсон капиталига катта сармоя киритилишини эълон қилди. Путиннинг Мурожаатномасидаги асосий масалалар.
-
Америкалик телебошловчи Такер Карлсон ўз сайтида Россия президенти Владимир Путин билан икки соатлик суҳбатни эълон қилди. “Украина денафикацияси”, 2014 йилда Украинадаги “давлат тўнтариши”, тинчлик музокаралари, АҚШдаги сайловлар билан боғлиқ вазият, Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар суҳбатнинг асосий мавзулари бўлди.
-
Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков февраль ойида Владимир Путиннинг Туркияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. У Украина мавзуси музокараларнинг асосий мавзуси бўлишини айтди.
- 01
- 02


















