ҳусийлар
-
Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) Адан кўрфазида Британия нефть танкерига ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Тармоқларда аланга ичида қолган кема тасвирлари тарқалди.
-
Америка ҳарбийлари Адан кўрфазида сирли шароитда ҳалок бўлган ҳарбий денгиз кучлари аскарлари ўлим тафсилотларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Улар Эрондан қурол ташилаётгани тахмин қилинган кемани текширишга юборилган эди.
-
Ҳусийлар Адан кўрфазидаги АҚШга тегишли Kim Ranger кемасига қанотли ракеталар ёрдамида “юқори аниқлик” билан ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Ўз навбатида, АҚШ Денгиз кучлари Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудида учиришга тайёр турган иккита кемага қарши ракетасини йўқ қилганини билдирди.
-
Ҳусийлар Қизил денгизда Мальта байроғи остида Вьетнамдан Исроилга йўл олган юнон юк кемасига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
-
АҚШ президенти Жо Байденнинг Ямандаги ҳусийлар ҳарбий объектларини нишонга олишга рухсат бергани Демократик партия аъзоларининг танқидларига сабаб бўлди. У “Конгресс розилигисиз Яманга ҳаво ҳужумлари уюштириш” орқали АҚШ Конституциясининг 1-моддасини бузганликда айбланмоқда.
-
АҚШ ва Буюк Британия жанговар самолётлар ва “Томагавк” ракеталари ёрдамида Ямандаги “ Ансоруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракатининг камида 60 нишонига зарба берди. Ўз навбатида, ҳусийлар душман кема ва ҳарбий иншоотларига жавоб зарбалари берганини маълум қилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
-
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳусийларнинг Қизил денгиздаги ҳужумларини зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.
- 01
- 02


















