31 март – якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтади. Яъни фуқаролар ҳоким ва маҳалла оқсоқолларини сайлашади. Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи, профессор Фаҳреттин Алтун Туркияда бўлиб ўтадиган сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, фуқароларнинг сайлов жараёнларига ишончи қандай таъминланиши, ушбу сайловлар натижаларининг халқаро аҳамияти ва бошқалар тўғрисидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.