туркия дунё
-
Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Сенегал бош вазири Усмон Сонко ўртасида яккама-якка учрашув ва делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Шундан сўнг икки томонлама келишувларни имзолаш маросими ташкил этилган. Жумладан, икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ҳамда 2020 йил 28 январдаги молиявий ёрдамни амалга ошириш протоколига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланган.
-
Туркиянинг йирик партияларидан бири, Эрдўғон раҳбарлигидаги "Адолат ва тараққиёт" партиясининг асосий иттифоқчиларидан бири бўлмиш ҲуДаПар ("Ҳур даъво") партияси ҳукуматни ўзбекистонлик машҳур олим, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ масала бўйича шаффоф баёнот беришга чақирди. "Халқаро қонун ва Туркия томонидан тан олинган шартномалар зулм қилиниш хавфи остидаги шахсларнинг бирор талабга кўра топшириб юборилишини тақиқлайди. Инсонпарварлик тамойилларига ва қочқинларнинг бошпана сўраш ҳуқуқига риоя қилиниши нафақат конституциявий, балки виждоний мажбурият ҳамдир", дейилади ҲуДаПарнинг баёнотида.
-
Истанбулда туркий давлатларнинг тоғчанғи курортлари Иттифоқини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланган. У Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон тоғ курортлари вакилларини бирлаштиради.
-
Украина президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Туркияга келди. У Истанбул шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ёпиқ эшиклар ортида учрашди. Учрашувдан сўнг ҳар икки давлат раҳбарлари журналистлар учун баёнот берди. Баёнотдаги асосий фикрлар.
-
Туркия Хитойнинг Garasis компанияси билан маҳаллий Togg электромобиллари учун аккумуляторлар ишлаб чиқармоқчи.
- 01
















