Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон никоҳни бекор қилиш бўйича давлат божи оширилишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади.
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарларнинг мижозларига 750 сомонийгача (81 доллар атрофида) жарима солиниши мумкин. Бу ҳақдаги ҳукумат таклифи кўриб чиқиш учун мамлакат парламентига юборилган.
Россия президенти Владимир Путин Тожикистон раҳбарининг ўғли, ҳозирги вақтда Миллий Мажлис раиси лавозимини эгаллаб келаётган Рустам Эмомали билан учрашди. Халқаро таҳлилчиларга кўра, президент Эмомали Раҳмон ўз ўғлини Путинга Тожикистоннинг бўлажак етакчиси сифатида тақдим этиш учун Москвага юборган.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон имзолаган қонун билан ижтимоий тармоқларда постларга “лайк” ва бошқа белгиларни қўйганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди. Тожикистон бош прокурори биринчи ўринбосари Умед Каримзода сўзларига кўра, ҳозир 1507 нафар фуқаро интернетдаги видеолар ва репортажларни ёқтиргани, шунингдек, "террористик ва экстремистик мазмундаги шарҳ ва фикрларни" ёзгани учун қамоқда сақланмоқда.
Тожикистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 9 май арафасида 25 минг сомоний (тахминан 2,4 минг доллар) миқдорида бир марталик тўлов пули берилади. Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, республикада 121 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари уч давлат чегарасини аниқлаш бўйича муҳим шартномани имзолашга келишиб олди. 31-март куни Хўжандда имзоланадиган бу ҳужжат йиллар давом этган баҳсларга барҳам бериб, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтилмоқда
Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум қилган шахс бўйича якуний ҳукм эълон қилинди. 2024 йил сентябрь ойида содир бўлган ҳодиса учун 24 ёшли талаба Муҳаммадрофе Иззатуллазода 26 йилга озодликдан маҳрум этилди. У терроризм ва қотилликка суиқасд қилишда айбдор деб топилди.
Тожикистонда Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 3/2-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида маҳкумлар қўриқчиларга ҳужум қилди. Расмий маълумотларга кўра, 9 нафар маҳкум қўлбола қуроллар билан муассаса ходимларига ҳужум қилган. Натижада, уч нафар қўриқчи оғир жароҳатланган.
Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Айний туманида жойлашган Фон-Ягноб кўмир конида ўпирилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Ҳодисага хавфсизлик қоидаларининг бузилиши ёки ҳудуддаги тоғ жинсларининг беқарорлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.