тив
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) "Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган нуқтасида давлат ҳимоясида" эканини билдирди. Олдинроқ, ижтимоий тармоқларда россиялик шахс ўзбекистонлик меҳнат муҳожири – такси ҳайдовчисини ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалганди. Видеода россиялик кимса ҳайдовчига: "Сен русларнинг қулисан! Ўзбекистонда ҳеч нарса йўқлиги учун бизнинг хизматимизни қилишга келгансан", дея куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганди.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани юзасидан изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, айни пайтда ватандошларимизнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
-
Ўзбекистон ТИВ АҚШ президенти Жо Байден эълон қилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасига муносабат билдирди. Унда Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл ва барча мавжуд дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори экани таъкидланган. “АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз», — деди вазирлик вакили.
-
Исроил хориждаги элчиларига ЖАРга қарши баёнотлар бериш ҳамда Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини оқлашлари учун сиёсатчи ва дипломатларга босим ўтказишни топширди.
-
РФ партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди.
- 01
















