тиқилинч
- 01
Гвинея ҳарбий хунтаси раҳбари Мамади Думбуя шарафига ўтказилган футбол мусобақаси вақтида ҳакамнинг баҳсли қарорларидан норози бўлган мухлисларнинг стадионга тушиб келиши тиқилинчни келтириб чиқарди. Натижада, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 100 дан зиёд одам, жумладан болалар ҳалок бўлди.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Ҳатрас туманидаги қишлоқлардан бирида машҳур воиз Бҳоле Бабани тинглаш учун йиғилган оломон тиқилинч ҳосил қилди. Натижада энг камиди 116 киши ҳалок бўлди. Ҳукумат қурбонлар сони ортиши мумкинлигини маълум қилди. Гувоҳларнинг айтишича, тиқилинчга одамлар руҳонийга яқинлашиш ва ҳокипойини олишга интилиши сабаб бўлган.