тезкор ҳаракатланиш кучлари
-
Судандаги можаро муҳим паллага келди. Ўттиз тўққиз ойлик фуқаролик урушидан сўнг Судан қуролли кучлари Хартум марказидаги президент саройини қайта қўлга киритиб, уруш бошидан бери ҳудудни назорат қилиб келаётган исёнчи ярим ҳарбий гуруҳ – Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига жиддий ва ҳал қилувчи зарба берди. Бу воқеалар Судан келажаги учун нимани англатади?
-
Судан ҳукумати Тезкор ҳаракат кучларининг (RSF) пойтахт Хартум ғарбидаги Омдурманда масжидга уюштирган артиллерия ҳужумида камида беш нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Шунингдек, масжид имоми ва бир қанча болалар жароҳатланган.
-
Суданда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) Шимолий Дарфурнинг Малҳа ҳудудида Судан армияси томонидан бомбардимончи сифатида фойдаланилаётган самолёт уриб туширилганини маълум қилди. Бироқ қолдиқлар Ил-76 самолётига тегишли бўлиб, экипаж аъзоларидан бири БААда жойлашган Қирғизистонга алоқадор Airline Transport Incorporation FZC компанияси гувоҳномаси бўлган.
-
Суданда ҳукумат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар бошланганига 500 кун бўлди. Бу давр мобайнида мамлакат ҳар томонлама таназзулга юз тутди, 19 мингга яқин инсон ҳалок бўлди, 10 миллиондан зиёж киши уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
- 01















