ташқи қарз
- 01
2025 йил I ярмида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етган. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 36,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 35,4 млрд долларга тенг бўлган. Охирги 3 ойда ташқи қарзимиз 3,8 млрд долларга, охирги 1 йилда эса 15,6 млрд долларга кўпайган.
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етган. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг таҳлил қилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ташқи қарз бўйича жами фоиз тўловлари 881 млн долларни ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга ёки 98 млн долларга ошган.