Сурияда мухолифатдаги "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи ҳамда Озод Сурия армияси жангарилари томонидан етти кундан буён Башар Ассад режими, Курдистон ишчи партияси ҳамда қуролланган шиа гуруҳларига қарши амалиёт ўтказилмоқда. Ушбу амалиётлар давомида мамлакат шимолидаги 7920 км² майдон ПКК/ЙПГ ва Асад режимидан озод қилинди. Сўнгги вазият.
Сурияда уч кундан буён мухолифат кучлари ва ҳукумат қўшинлари ўртасида жанг уч кундан буён давом этмоқда. Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида жами 70 та аҳоли пунктини назорат остига олган мухолифат кучлари Ҳалаб шаҳри марказига қараб силжиб бормоқда.
Сўнгги етти ҳафта ичида 300 минг бола кучайиб бораётган кескин вазиятдан қочиб, Ливандан Сурияга кўчиб ўтди, дея хабар бермоқда Save the Children ташкилоти. Аксарият болалар ёлғиз, ота-оналари ёки оилаларидан ажралган ҳолда йўлга чиққан бўлиб, яқинлашиб келаётган қиш, зўравонлик, озиқ-овқат танқислиги ва касаллик хавфи остида қолмоқдалар.
Исроилнинг Ливан “Ҳизбуллоҳ”ига қарши уруши яқин орада Суриянинг ҳам ушбу можарога тортилиш эҳтимоли ҳақидаги қарашларни юзага келтирмоқда. Унинг Ливан билан географик яқинлиги АҚШ ҳомийлигидаги яҳудий давлатининг Шом диёрига кучлироқ ҳужумни бошлашига сабаб бўлиши мумкин.
Суриянинг нефтга бой Дайр-аз-Зор минтақасида маҳаллий қабилалар Башар Асад қўшинлари билан бирлашиб, АҚШ ҳимояси остидаги курдларни ҳудуддан қувиб чиқарди. Дайр-аз-Зор Суриядаги қарийб 10 йилдан бери курд гуруҳлари назоратида бўлган ягона нефть ва газ қазиб олувчи минтақа бўлиб, бу ерда АҚШнинг 20 дан ортиқ ҳарбий базалари мавжуд.
Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахтидаги Эрон консуллиги биносига ракета зарбасини берди. Натижада беш киши – дипломатлар ва ҳарбий маслаҳатчилар, жумладан, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ҳалок бўлди. Бино тўлиқ вайрон бўлган.
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган 24 ёшли ўзбекистонлик февраль ойида Ўзбекистонга депорт қилинган эди. У суд қилиниб, 6 йилга қамалди.
Сурияда фуқаролик уруши бошланганига 13 йил тўлди. Бу муддат давомида 306 мингдан зиёд суриялик ҳалок бўлди, 5 млн дан ортиқ киши қўшни давлатлардан бошпана топди, 7 млн киши эса ички қочқинга айланди. Айни пайтда 16,7 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож.
АҚШ ўз базасига уюштирилган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Эрон Инқилобий Гвардияси корпуси ва унга алоқадор ҳарбийлашган гуруҳларга қарашли нишонларга ҳаводан зарбалар беришни бошлади.
Жума куни эрталаб Исроил томонидан Дамашқ жанубига ҳаво ҳужуми уюштирилиши оқибатида уч киши, жумладан Эрон Инқилобий гвардияси маслаҳатчиси Саид Алидадий ҳалок бўлди.