Суриянинг SANA давлат агентлигига кўра, президент Владимир Путин ҳам Шайбоний ва у бошчилигидаги делегацияни Кремлда қабул қилган, бироқ учрашув тафсилотлари ошкор этилмаган.
АҚШ Марказий қўмондонлиги 25 июль куни Суриянинг шимолидаги ал-Баб шаҳрида рейд ўтказиб, ИШИДнинг юқори мартабали етакчиси ва унинг икки вояга етган ўғлини ўлдирди. Операция Ҳалаб вилоятида амалга оширилган бўлиб, оқибатда Завба Муслиҳ ал-Ҳардани ҳамда унинг ўғиллари – Абдуллоҳ ва Абдурроҳман ҳалок бўлган. CENTCOM баёнотида айтилишича, уларнинг барчаси "АҚШ ва коалиция кучлари, шунингдек, янги Сурия ҳукумати учун таҳдид" ҳисобланган.
2025 йил 1 августдан бошлаб Озарбайжон гази Сурияга етказиб берилади. Ушбу жараён Килис – Ҳалаб магистрал қувури орқали амалга оширилади. Газ етказиб бериш ҳажми йилига 1,2 миллиард куб метрни ташкил этиши кутилмоқда.
Сионистлар армияси бош штаби бошлиғи Эял Замирнинг айтишича, исроил ҳарбийлари узоқ давом этадиган “мураккаб ва кескин” вазиятга тайёр бўлиши керак. Сабаби яҳудий давлати Дамашқ ва “Ҳизбуллоҳ”нинг кучайишига йўл қўймаслик учун Суриядаги нишонларга зарба беришни давом эттиради.
Шу кунларда Сурияда яна нотинчлик. Босқинчи исроил Сувайдадаги друзлардан фойдаланиб, Шом диёрини яна оловлантирмоқчи. Биз бугун ушбу воқеалар ривожи ҳақида эмас, балки сионистлар қўлида қўғирчоқ бўлиб, мусулмонларнинг ёш болаларини ўлдираётган, аёлларини зўрлаётган друзлар ҳақида гаплашмоқчимиз. Хўш, улар аслида ким?
Босқинчи исроил тарафдори бўлган кучлар мағлуб этилганидан сўнг ҳудудга Сурия ички ишлар вазирлиги бўлинмалари жойлаштирилади. Сулҳ келишувини имзолаган друз шайхи Юсуф Жербу ИИВ билан ҳамкорликка тайёр эканини билдириб, ҳудудда хорижий кучлар, хусусан, исроилнинг аралашувига йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.
Аш-Шарънинг ушбу ташрифи мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда турли соҳаларда ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда. Музокаралар кун тартибидан минтақавий хавфсизлик, иқтисодий шериклик, маданий алмашинув ҳамда ўзаро манфаатли бошқа долзарб масалалар ўрин олган.
Сурия ҳукумати ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Сурия демократик кучлари (SDF) ўртасидаги сўнгги музокараларда ҳеч қандай натижага эришилмади. Жараёнга яқин манбаларга кўра, SDF АҚШ воситачилиги ва Франциянинг иштирокига қарамай, март ойидаги келишувнинг асосий бандлари бўйича ён беришдан бош тортган.
Сурия ва Туркиянинг қўшма амалиёти натижасида Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръга нисбатан режалаштирилган суиқасднинг олди олинди. Разведка маълумотларига кўра, ушбу суиқасд ИШИДнинг юқори лавозимдаги аъзоси томонидан ташкиллаштирилган. У аввалроқ, Асад режими қулаган даврда Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти билан яқин алоқада бўлгани айтилмоқда.
Сурия туризм вазирлиги жамоат пляжларига ташриф буюрувчилар – хоҳ сайёҳ, хоҳ маҳаллий аҳоли вакили бўлишидан қатъий назар жамият ҳис-туйғуларини ҳисобга олиши шартлигини маълум қилди. Унга кўра, пляж ва бошқа жойлар ўртасида ҳаракатланаётганда аёллар чўмилиш костюмлари устидан ёпинчиқ ёки кенг халат кийиши лозим. Эркакларнинг ҳам жамоат жойларида устки кийимсиз юришига рухсат берилмайди.