сунъий интеллект
-
AI Futures лойиҳаси тадқиқотида айтилишича, 2027 йилгача инсоният сунъий интеллект (СИ) устидан бошқарувни йўқотиши мумкин. 2035 йилга келиб эса эса у бутунлай назоратдан чиқиб кетиши эҳтимоли бор.
-
Агар биз сунъий интеллектга кўпроқ суяниб қолсак, мия фаолиятимизда қандай ўзгаришлар юз беради? Сунъий интеллект ростдан ҳам бизга бирор нарсани ўрганишда катта ёрдам берадими ёки аксинча – бизни лоқайд ва фикрламайдиган инсонларга айлантирадими? Массачусетс технология институти (MIT)нинг янги тадқиқоти ҳайратланарли ва баъзи ўринларда хавотирли натижаларни кўрсатди. Ушбу мақоламиз ChatGPT ва бошқа нейрон тармоқлар мия фаолиятимиз, хотирамиз ва мустақил фикрлашимизга қандай таъсир қилиши ҳақида.
-
Янги ишлаб чиқилган MAI Diagnostic Orchestrator (MAI-DxO) тизими сунъий интеллектга асосланган бўлиб, ChatGPT, Gemini, Claude ва Grok каби бир неча моделлар "кенгаши"дан иборат: улар биргаликда симптомларни, тестларни таҳлил қилади ва ўзаро маслаҳатлашган ҳолда беморга аниқ ташхис қўйишади. Натижалар эса аъло – MAI-DxO тизими ҳар 5 ҳолатдан 4 тасида тўғри ташхис қўйган. Бундан ташқари, тизим иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали бўлиб, текширувлар ва таҳлилларни тўғри танлаш орқали хизмат харажатини 20% га камайтирди.
-
Саудия Арабистонида жорий йилги Ҳаж мавсумида илк бор Falcon номли ўт ўчирувчи ва қутқарувчи дрон ишга туширилади. Сунъий интеллект билан жиҳозланган дрон баланд тоғларда ёки чеккароқ ҳудудларда ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган.
-
Бирлашган Араб Амирликлари(БАА)да янги ўқув йилидан бошлаб давлатга қарашли барча таълим муассасаларида — боғчалар, мактаблар ва олий ўқув юртларида — сунъий интеллект дарслари ўтилади. Сунъий интеллектни алоҳида фан сифатида ўқув дастурига киритиш қарори мамлакат вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
-
Google компанияси ва Саудия Арабистони Суверен жамғармаси САда интеллектга йўналтирилган янги маълумотлар марказини очишни режалаштирмоқда. Ушбу марказда араб тилидаги сунъий интеллект моделлари ва иловаларини ишлаб чиқиш, улардан нефть ва табиий газ ишлаб чиқаришда фаол фойдаланиш кутилмоқда.
-
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида икки кунлик Туркий давлатлар сунъий интеллект форуми иш бошлади. Тадбир давомида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, сунъий интеллект лойиҳалари ва стартапларига сармоя жалб этишни муҳокама қилиш кўзда тутилган.
-
Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб нейрон тармоқлар соҳаси ва унинг ривожланишини давлат назоратига олди. Янги ташкил этилган қўмитанинг асосий вазифаси нейрон тармоқлар бўйича давлат сиёсатини назорат қилиш, республикада сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солиш учун қонунчилик базасини яратиш, шунингдек, йирик тил моделлари асосида маҳаллий ишланмаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
-
Россияда фирибгарлар мамлакатдаги таниқли диний арбоб, “Еттинчи авлод” маҳаллий мусулмонлар диний ташкилоти раҳбари Алишер Жураевнинг овозини сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирди. Улар Жураевнинг катта миқдорда қарз сўраган овозини оммавий тарқатишган.
-
АҚШ Давлат департаменти буюртмаси асосида тайёрланган ҳисоботда сунъий интеллект одамзодга таҳдид солаётгани, энг ёмон сценарийда инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига сабабчи бўлиши айтилган. Ҳисоботда унинг хатарларини камайтириш бўйича чоралар, жумладан, махсус Федерал агентлик ташкил этиш, кучли моделлар тафсилотларини оммага ошкор қилишни тақиқлаш ва СИ хавфсизлиги бўйича тадқиқотларни молиялаштириш таклиф қилинди.
- 01
- 02





















