судан
-
Sudan Tribune маълумотларига кўра, БАА томонидан қўллаб-қувватланаётган Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) Шимолий Дарфур ва унинг атрофидаги ҳудудларга йирик ҳужум бошлашни режалаштирмоқда. Маҳаллий қабила етакчилари тинч аҳолини RSF'нинг янги жиноий режаларидан огоҳлантирмоқда.
-
Исроилнинг Суданга нисбатан сиёсатидаги "бош ғоя" яҳудий давлатининг илк раҳбари Девид Бен-Гурионнинг машҳур баёнотидан олинган: “Биз (Исроил) кичик бир халқмиз. Имкониятларимиз чекланган. Бу чекловларимизни араб давлатларидаги душманларимиз билан урушда заиф нуқталарини аниқлаш ва чуқур ўрганиш орқали бартараф қилишимиз мумкин. Айниқса этник, мазҳабий гуруҳлар ва озчиликлар ўртасидаги зиддиятларни кучайтирар эканмиз, уларни ечилмайдиган муаммога айлантиришимиз керак”, деган у. Мазкур “бош ғоя” Исроилнинг араб мамлакатлари билан қандай муомала қилишини белгилаб беради. Унинг асосида сионистлар “периферия стратегияси”ни – яъни араб мамлакатларининг чекка ҳудудларидаги беқарорликни кучайтириш стратегиясини ишлаб чиққан. Бу айнан Жанубий Судандаги бўлиниш орқали амалга оширилди.
-
Шимолий Дарфур ва Кордофан ҳудудларида июль ойи ўрталаридан буён зўравонликлар авж олган. 450 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
-
Минтақада озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармон етишмовчилиги мисли кўрилмаган даражага етган. 457 минг бола тўйиб овқатланмаслик туфайли оғир камқонликдан азият чекяпти. 146 минг нафар бола аҳволи эса ўта оғир. Ҳудуд етти ойдан бери қамал остида, Судан армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги жанглар туфайли гуманитар ёрдам етказилмаяпти.
-
Судан шифокорлари тармоғи маълумотларига кўра, қамал остидаги Ал-Фашер шаҳрида болалар ўртасида ўлим ҳолатлари кескин ошган – жорий йилнинг январь ойидан бери камида 239 бола ҳалок бўлган. Бунинг асосий сабаби: Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) томонидан шаҳарнинг қамал қилиниши, гуманитар инқироз ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай ёрдам ва эътибор берилмаётганидир. Маълумот учун, 2021 йил октябридаги давлат тўнтаришидан кейин Суданни генераллардан таркиб топган кенгаш бошқармоқда ва уларнинг асосий иккитаси ўртасида низо келиб чиққан.
-
Судандаги можаро муҳим паллага келди. Ўттиз тўққиз ойлик фуқаролик урушидан сўнг Судан қуролли кучлари Хартум марказидаги президент саройини қайта қўлга киритиб, уруш бошидан бери ҳудудни назорат қилиб келаётган исёнчи ярим ҳарбий гуруҳ – Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига жиддий ва ҳал қилувчи зарба берди. Бу воқеалар Судан келажаги учун нимани англатади?
-
2010 йилларда Сурия ва Ливандаги можаролар ҳақидаги хабарлар вақти-вақти билан газеталарда пайдо бўлди, аммо Ямандаги инқироз унутиб қўйилди. Афсуски, бу йил Ғазо, Украина ва Ливандаги можаролар туфайли Судан эътибор рўйхатидан пастга тушиб кетди. Келгуси йилда бутун дунёдаги ҳукуматлар ва ахборот агентликлари Судандаги воқеаларга эътибор қаратишлари ва суданликларнинг ҳикояларига муносиб эътибор беришнинг янги усулларини ўйлашлари керак. Британия Исломий ёрдам ташкилоти директори Туфаил Ҳусайн мақоласидан.
-
Судан ҳукумати Тезкор ҳаракат кучларининг (RSF) пойтахт Хартум ғарбидаги Омдурманда масжидга уюштирган артиллерия ҳужумида камида беш нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Шунингдек, масжид имоми ва бир қанча болалар жароҳатланган.
-
Суданда вабо эпидемияси оқибатида вафот этганлар сони 852 нафарга етди. 3,4 миллион суданлик бола хавф остида. Шунингдек, мамлакатдаги фуқаролик уруши сабабли 11 миллиондан ортиқ киши қочқинга айланган.
-
Суданда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) Шимолий Дарфурнинг Малҳа ҳудудида Судан армияси томонидан бомбардимончи сифатида фойдаланилаётган самолёт уриб туширилганини маълум қилди. Бироқ қолдиқлар Ил-76 самолётига тегишли бўлиб, экипаж аъзоларидан бири БААда жойлашган Қирғизистонга алоқадор Airline Transport Incorporation FZC компанияси гувоҳномаси бўлган.





















