шимолий корея
-
Шимолий Кореянинг Россияга ҳарбий ёрдами ҳақидаги таҳлиллар халқаро нашрларнинг асосий саҳифаларидан жой олиб улгурди. Ғарб санкциялари ва халқаро изоляция шароитида бу икки авторитар бошқарувдаги давлатнинг ҳамкорликни кучайтириши кўпчиликнинг эътиборини тортди. Хўш, бу ҳамкорлик урушнинг Осиёга ҳам кўчишидан даракми? Сиёсий тадқиқотчи Жонатан Фентон-Ҳарви мақоласида.
-
Шимолий Корея учирган навбатдаги қитъалараро баллистик ракета рекорд даражадаги 7000 км баландликка кўтарилди. У 86 дақиқа парвоз қилиб, ярим орол шарқидаги Шимолий Корея ҳудудий сувларига тушди. Янги муваффақиятли парвоз АҚШ ва Жанубий Кореяни айниқса КХДР ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайган шароитда хавотирга солмоқда.
-
Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Шимолий Корея қўшинлари Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияда тайёргарликдан ўтаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин пиёда аскарлари Россия шарқида тайёргарликдан ўтмоқда ва улар 1 ноябрдаёқ жанговар ҳаракатларга тайёр бўлишади.
-
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Пхеньянда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. Учрашув ўта махфий, дўстона муҳитда ўтгани хабар қилинди.
-
2022 йил ўрталаридан буён Шимолий Корея Россияга денгиз орқали 13 мингдан ортиқ контейнер юборди. Юборилган контейнерларда артиллерия снарядлари, мобил зенит-ракета мажмуалари, танкка қарши ракеталар ва бошқа ҳарбий техника ҳамда қуроллар бўлиши мумкин. Бунинг эвазига эса Россиядан энергоресурслар, космик технологиялар олгани айтилмоқда.
-
Пентагон Россиянинг НАТО давлатига ҳужум қилиб, Американи Европа ҳимоясига тортиши, сўнгра Хитой Вашингтоннинг чалғишидан фойдаланган ҳолда Тайванга бостириб кириши ҳамда шу вақтда Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилиши билан боғлиқ эҳтимолий воқеалар ривожини моделлаштирмоқда. Шу муносабат билан АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти "ўн йиллик чуқур қисқартиришлардан" сўнг шай ҳолатга келтирилган ядровий кучларни кўпайтиришга тайёргарлик кўра бошлади.
-
Россия президенти Владимир Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилган делегация аъзолари музокаралар хонасидан чиқариб юборилди. Россиялик мулозимлар залга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан олдин киргани КХДР протокол хизматини ғазаблантирган. Шимолий Корея давлат матбуоти ва Россия каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилган кутилмаган вазиятдан сўнг, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, бош вазир ўринбосарлари, мудофаа, соғлиқни сақлаш вазирлари ва Роскосмос раҳбари залдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
-
18 июнь куни тунда Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Шимолий Кореяга борди. Уни аэропортда шахсан КХДР давлат раҳбари Ким Чен Ин кутиб олди. Эртаси куни Путин ва Ким икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги битимни имзолашди. Ушбу ҳужжат иштирокчилардан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
-
Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон-Сик Пхеньянни озиқ-овқат эвазига Россия учун снарядлар ишлаб чиқараётганликда айблади. Август ойидан бери Пхеньян Россияга 3 миллиондан ортиқ артиллерия снарядларини сиғдира оладиган 6700 га яқин контейнер жўнатди, деди жанубий кореялик вазир.
-
Шимолий Корея Олий халқ ассамблеяси бир овоздан Жанубий Корея билан барча иқтисодий ҳамкорлик битимлари бекор қилинишини маъқуллади.
- 01
- 02





















